Cатира
2 апрел 2016

Одам гавжум жойларда гумонингиз кимдан?

Эндиликда Ўзбекистонда айғоқчилик қилиш учун СНБа ёлланиш шартмас, аҳоли кўп тўпланган жойларда бирор одамнинг давлатга қаршилигидан гумонингиз бўлса кифоя.

Тошкентда ҳукумат тарқатган чақириқларга кўра, энди нафақат, транспорт салонида, оралиқ ва охирги бекатларда, аҳоли гавжум бўлган ва кўп тўпланадиган жойларда «қолдириб кетган шубҳали буюмлар» кўзга ташланган тақдирда, балки, «давлат сиёсатига қарши сўзлар»ни эшитган ва ёки «шунга гумон қилинган» тақдирда тегишли телефонга қўнғироқ қилиш шарт бўлади.

Шу ўринда «давлат сиёсатига қарши сўз»нинг таърифи келтирилмаган, буни ҳар ким ўзича йўйиши, бундан ҳам ташқари истаган одамидан «гумон қилиши» мумкин.

Энди бир автобус одамнинг тегишли жойга бориб бир бирини чақишини тасаввур қилинг. Тирик жон нималарни гапирмайдию, нималарни гумон қилмайди…

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Адабий ҳаётим баъзан зид қутбларда жараён этди. Хусусан, 1977-1979 йилларда Москвада бошдан кечирганларим ўзимни, инсонларни ...
15 декабр 2020
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда. Келажакда ...
14 июн 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
25 январ 2017
Мирзиёев Республикада ҳаммага юзтадан товуқ боқишни буюрди. Бунинг назоратини, барча рахбарлар, жумладан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга топширди. Рассом ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...