Cатира
20 ноябр 2015

Ўзбекистонга кредит ажратишни тўхтатинг!

Пахта кампаниясини юритаëтган коалиция бугун Жаҳон банкига мактуб юбориб Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тўхтамаëтгани борасида ўз ҳавотирини билдирди.

Ҳусусан Жаҳон банки лойиҳалари доирасига кирувчи туманларда одамларни меҳнатга мажбурлаш кўлами кенг қамров касб қилган.

«Ўзбекистон миллий қонунчилиги¸ халқаро ҳуқуқ ва келишувларнинг Жаҳон банки лойиҳаларини бажариш асносида бузилаëтганини диққатга олиб биз Жаҳон банкидан тўловларни тўхтатишни талаб қиламиз. Токи ҳукумат Жаҳон банки лойиҳасига кирувчи туманларда мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунига қадар Жахон банки Ўзбекистонга молиявий тўловларни тўхтатмоғи керак».

Мактубда таъкидланишича, бутун 2015 йил мобайнида Ўзбекистон ҳукумати фермерларни тазйиқ, қўрқитиш йўли билан режани бажартиришга, фуқароларни эса пахта нормасини топширишга мажбурлаган.

Бундай ҳолат Ўзбекистон миллий қонунчилиги ва мажбурий меҳнатга қарши халқаро конвенцияларга тубдан зиддир.

Ўзбекистон ҳукуматининг фермерларни режа ва квоталарни бажаришини ва фуқароларни белгиланган нормада пахта теришини талаб қилиши амалда мажбурий меҳнатнинг айнан ўзгинасидир.

Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларига кўра, мажбурлаш тушунчаси доирасига куч ишлатиш¸ руҳий босим ва талабни бажармааган шахснинг имтиëз ва ҳуқуқлардан мосуво қилиниши ҳам киради.

Бундан ташқари ҳукумат ўз фуқароларини меҳнатга мажбурлаш ортидан пахта сотиб фойда кўради.

Қонун ва келишувларни бузган ҳолда мажбурий меҳнатни иқтисодий ривожланиш йўлида қўлламоқда.

Мактубда таъкидланишича¸ Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳукумат билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатни мониторинг қилгани нотўғри ва самарасиз бўлган.

Зотан Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳукуматнинг ўзи тарафидан амалга оширилмоқда.

Ҳукумат ХМТ билан ҳамкорлик қилиш асносида кўзбўямачилик қилиб далаларда мажбурий меҳнат кўламини яширишга фавқуллода ва чандон уринмоқда.

Пахта мавсуми бошида ҳукумат одамлари ўқитувчи ва талабалардан “ўз инону иҳтиëрим билан пахтага чиқдим” деган тилхат талаб қилмоқда.
Бундан ташқари улар чет эллик кузатувчиларга “пахтани ўз ихтиëри” билан тераëтганини тўтиқушдек такрорлашга ҳам “ўқитилган”.
ХМТ кузатувчиларининг ëнида ҳукумат мулозимларининг туриши пахта теримига мажбурланган фуқароларнинг шикоят қилиши учун руҳий монелик ҳисобланади.

Фуқаролар шикоят учун шошилинч телефон рақамлар борлигини билиб туриб ҳам ўз норозилигини билдиришмайди. Улар мулозимлар қасосидан қўрқишади.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат кўламини кузатиб ҳужжатлаштирган фаоллар полиция тарафидан ҳибсга олингани, калтаклангани ва қўрқитиб тахқирланганига оид ўнлаб мисоллар мавжуд. Масалан, 16 ноябр куни милиция ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевни ҳибсга олди. Ҳужжатлар, компютер, фотоаппарат каби нарсаларини мусдоара қилди. Пардаевга юкланган айб уни узоқ вақт панжара ортида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу эса ўз навбатида ХМТ нинг мажбурий меҳнат борасидаги ахборот олиш имконини чеклайди.

Ўзбек ҳукуматининг мажбурий меҳнатни давом қилдираëтгани ва Жаҳон банки лойиҳаси доирасига кирган туманлардаги вазиятни кузатаëтган фаолларга нисбатан куч қўллагани ўзбек мулозимларининнг Жаҳон банки билан келишув шартларини бузганидан далолат.

Пахта компаниясини юритаëтган коалиция бугун Жаҳон банкига мактуб юбориб Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тўхтамаëтгани боис тўловларни тўхтатишни талаб қилди.

Токи ҳукумат Жаҳон банки лойиҳасига кирувчи туманларда мажбурий меҳнатга барҳам берилмаганига қадар Жахон банки Ўзбекистонга барча молиявий тўловларни дарҳол тўхтатмоғи керак.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 феврал 2020
Брюс Панье, RFERL.ORG 2005 йил 13 май куни эрталаб яқиндагина қамоқхонадан қочиб чиққан бир гуруҳ қуролланган шахслар Ўзбекистон шарқидаги ...
12 июн 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
17 июл 2018
64 ёшли собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 16 июль куни АҚШнинг Сиэтл шаҳрида оиласи, фарзандлари ва набиралари билан учрашди. ...
18 феврал 2022
Мана февралниям белини синдирдик. Яна 15 кун чидаб берсак баҳор келади. Балки кўклам келса президентга мақтов ëзадиган маддохлар баҳор ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...