Cатира
22 феврал 2016

Мурод Назаров: Биз 66 та ўрнига 40 дарахтни кесдик

Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 феврал куни “Murad Building” ширкати рахбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот чоп қилди. Бунга кўра, унинг ширкати Тошкент шаҳрининг Чилонзор мавзесида, Priority Standart” МЧЖ дея номланган тағин бир ширкат билан ҳамкорликда қурилишларни амалга оширмоқда. «Шу қурилишлар муносабати билан 40 дарахт кесилган, Табиатни асраш қўмитасидан 182 дарахтнинг 66 тасини кесишга руҳсат олинган ».

Шундай қилиб, бугунги кунда, Тошкентда дарахт чопаётган ширкатлардан ҳар ҳолда иккитасининг номи маълум бўлди. Бироқ асосий муаммо шаҳар аҳолисини ёз жазирамасидан асровчи бу дарахтларни кесишга рухсат берган Тошкент ҳокимлиги ва Табиатни асраш қўмитасига тегишлидир.

Мурод Назаров, ўзини мамлакатнинг ишончли ватанпарвари экани, «фақат фаровонлик ва бахт яратувчиси» эканини таъкидлайди ва «ҳар бир кесилган дарахт учун кўп миқдорда товон тўлаш»ни ваъда қилади. Шунга қарамасдан «омадли бизнесмен» энг асосий саволга жавоб бермайди. Нима учун унинг ширкати, шаҳар учун зарур дарахтларни йўқ қилиб, айнан кўп йиллик чинорлар ўсаётган ерда қурилиш бошлашга қарор берди?

Тураржой қурилилишида ҳеч бир ёмонлик кўрмаётгани ҳақида изоҳ қолдирган собиқ амалдор Шерзод Қудратхўжаев эса, чинорларни кесиш мавзусидан четга чиқиб, «айрим сайтлар»нинг буюртма бажараётгани ва объективликдан йироқ эканидан ёзғиради.

Бу гапларни унинг виждонига ҳавола қилиб, жамоатчилик фикри бутун мамлакатни қамраётган, оммавий дарахт кесиш эпидемиясини тўхтатишга ёрдам беришидан умидвор бўлиб қоламиз.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Тошкент шаҳри, Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
16 март 2017
Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди. Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага ...
2 декабр 2016
Самарқандга бағишлаб суратга олинган бу филм режиссер Н. Гаврюшкин томонидан Госкинонинг 3-нчи фабрикасида 1930 йили ишланган, 2011 йили эса ...
11 июн 2018
Яқинда ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг зўравонлиги билан ...
Блоглар
22 июн 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ...
20 июн 2018
Айрим нашрлар марҳум президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтариш ...