Cатира
10 август 2018

Мурод Назаров: Биз 66 та ўрнига 40 дарахтни кесдик

Озодлик радиосининг мақоласига жавобан, 20 февраль куни “Murad Building” ширкати раҳбари, 35 ёшли Мурод Назаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида баёнот чоп қилди.

Бунга кўра, унинг ширкати Тошкент шаҳрининг Чилонзор мавзесида Priority Standart” МЧЖ дея номланган тағин бир ширкат билан ҳамкорликда қурилишларни амалга оширмоқда. «Шу қурилишлар муносабати билан 40 дарахт кесилган, Табиатни асраш қўмитасидан 182 дарахтнинг 66 тасини кесишга руҳсат олинган ».

Шундай қилиб, бугунги кунда Тошкентда дарахт чопаётган ширкатлардан ҳар ҳолда иккитасининг номи маълум бўлди. Бироқ асосий муаммо шаҳар аҳолисини ёз жазирамасидан асровчи бу дарахтларни кесишга рухсат берган Тошкент ҳокимлиги ва Табиатни асраш қўмитасига тегишлидир.

Мурод Назаров ўзини мамлакатнинг ишончли ватанпарвари экани, «фақат фаровонлик ва бахт яратувчиси» эканини таъкидлайди ва «ҳар бир кесилган дарахт учун кўп миқдорда товон тўлаш»ни ваъда қилади. Шунга қарамасдан, «омадли бизнесмен» энг асосий саволга жавоб бермайди. Нима учун унинг ширкати шаҳар учун зарур дарахтларни йўқ қилиб, айнан кўп йиллик чинорлар ўсаётган ерда қурилиш бошлашга қарор берди?

Турар жой қурилилишида ҳеч бир ёмонлик кўрмаётгани ҳақида изоҳ қолдирган собиқ амалдор Шерзод Қудратхўжаев эса чинорларни кесиш мавзусидан четга чиқиб, «айрим сайтлар»нинг буюртма бажараётгани ва объективликдан йироқ эканидан ёзғиради.

Бу гапларни унинг виждонига ҳавола қилиб, жамоатчилик фикри бутун мамлакатни қамраётган, оммавий дарахт кесиш эпидемиясини тўхтатишга ёрдам беришидан умидвор бўлиб қоламиз.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Тошкент шаҳри, 22 февраль 2016 йил
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 декабр 2018
Янги йил арафаси уйма-уй юриб ризқини тераётган Қорбоболар шу кунларда бой хонадонларни илинж билан излашади. Бироқ эрка болакайларнинг бой ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу қанақаси экан?! Янги штамп ...
6 апрел 2020
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида бир кунда икки ўспирин ўз жонига қасд қилгани ҳақида “Озодлик”нинг қирғиз хизмати хабар берди. Маҳаллий ички ...
9 май 2018
Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Бу тадбирлардан, «Элтуз» нашри ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...