Cатира
2 май 2016

Энди бутун дунёда «Камолот» уйлари қурилади-ёв!

«Народное слово» газетасининг «Жаҳон» ахборот агентлигига асосланиб ёзишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистонда ёшлар камолотига қаратилаётган эътибор тўғрисидаги ахборот тарқатилган.

Ахборотда «Ўзбекистонда узлуксиз таълим ва баркамол авлодни тарбиялашга оид бутун жаҳонда юксак эътироф этилган миллий модел яратилгани» таъкидланади. Шунингдек, ўтган йили мамлакатда қарийб бир миллион иш ўрни яратилгани, ёш мутахассисларнинг 90 фоизи иш билан таъминлангани ҳам эътироф этилади.

Мақолада БМТда тарқатилган ахборотда Ўзбекистонда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани билдирилиб, бунинг исботи сифатида сўнгги икки йилда 57 та кўпқаватли «Камолот» уйлари ёшларга тақдим этилгани ҳам айтилади.

Мақолани ўқиб, БМТдагилар Ўзбекистондаги жуда кўп «о-о-о»ларни билиб олганини пайқайсиз. Дунё мамлакатлари расмийлари агар ўз давлатлари равнақини ўйласа, Ўзбекистоннинг «ютуқлари»га ҳавас қилиб, тез орада ўз юртларида «Камолот» уйлари қуришга киришади-ёв, деган истиҳолага борасиз.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2015
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида “Альянс” инсон ҳуқуқлари лидери Елена Урлаева билан 2015 йилнинг 27 ...
7 май 2017
7 май радио куни сифатида нишонланишини хали совет даврлариданоқ билар эдим. Аммо 7 май оталар куни эканлигини Германияга ҳижрат ...
1 феврал 2016
Давлатнинг бир ярим миллиард сўм пулига олинган «Барон» фильми қора бозорга чиқиб кетди. Олдинги «Сотқин» фильми билан ҳам ҳудди ...
13 сентябр 2016
Бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда машҳур совет филмлари сюжетидан фойдаланиб Шавкат Мирзиёев ва унинг атрофидагилар ҳажв қилинмоқда. Ютубдаги Best ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...