Cатира
14 июн 2016

Шанҳай диктаторларининг паранояси

ШҲТ саммити яқинлашган сайин ўзбек ҳукуматининг ҳўжакўрсин тадбирлари кўлами ортмоқда.

Расмийлар ўз ҳаракатларини Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини реконструкция ва модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 227-сонли қароринни рўкач қилишади.

Айни шу мақсадда, кўпқаватли биноларнинг фасади хўжакўрсинга безалганини кўриш мумкин.

ШҲТ саммити олдидан кўрилаётган тадбирлар боис шунингдек, уйларига бормасдан казарма ҳолатида қолаётган ички ишлар, ўт ўчириш хизмати ходимлари руҳан ва жисман чарчаб қолишаётганидан шикоят қилишмоқда.

Шаҳарни вилоятлардан келган пропискаси йўқ фуқаролар, дайдилар ва мардикорлардан тозалаш айни шу хизматчилар зиммасида. Шунингдек, ШҲТ саммити арафасида шаҳардаги қаровсиз ҳайвонлар, дайди итлар ва мушукларни йўқ қилишга жиддий киришилгани ҳақида айтилмоқда.

Айни муаммоларни ҳажв остига олган рассом Туз, Eltuz.com учун ўзининг янги асаридаги заҳарланган мушук образига изоҳ бераркан, бунга ҳужжат келтиради.

«Агар айни кунларда кимнингдир кўчага сайрга чиққан мушуги ўлдирилса Ўзбекистон ҳукуматининг 202-сонли “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори рўкач қилиниши мумкин», дейди у.

Унинг фикрича, ёпиқ шаҳардаги янги тадбирлар Шанҳай диктаторларининг параноясидан бошқа нарса эмас.

Рассом Туз
Ettuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2016
Рассом Elsevar Ўзбекистоннинг йўловчи-мижозларга хирапашшадай ёпишувчи таксичиларини ҳажв қилади. Eltuz.com
7 апрел 2017
Эркакларнинг доялик қилишини «шармандалик» дея атаган 42 ёшли тошкентлик имом хатиб Раҳматуллоҳ Сайфутдинов чақириғи ортидан вазирликка шикоят қилган Фарида ...
2 август 2016
Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 95 га кирарди. Раҳим ака нафақат ижоди билан, балки турли қарашдаги рассомларга етакчи бўлиб бир ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
Блоглар
28 июл 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...