Cатира
5 август 2016

Саида Раметова – ўзбек мутассиблари ғазаб нишонида (видео)

Таниқли актриса Саида Раметова билан боғлиқ видео водий ресторанларидан бирида қўл телефонида тасвирга олинган бўлиб, бунда у ҳинд қўшиқлардан бирига драмтеатр актёри Юнус Асқаров билан рақсга тушади.

Бироқ, ҳар сафаргидек видео тармоқда яшин тезлигида тарқалди ва мутассиб ўзбек танқидчилари ва маънавият доҳил сайтларнинг дарғазаб танқидига учради.

“Андишали келинчак”да қайнона, “Нодирабегим”да Увайсий, “Соҳибқирон”да Бибихоним каби буюк шарқ аёллари образини яратган Саида Раметовага ерда узала тушиб рақсга тушиш ярашадими? Буни қайси мезонлар билан ўлчаш мумкин?» дея ёзади ўзини аҳлоқ ҳимоячиси санаган «Қалампир» сайти.

«Ахир у артист, отин ойи эмаску!», дейди рассом Адолат ва машҳур ўзбек кино ва театр юлдузининг айни ҳолатини акс этдириб Eltuz.com нашрига йўллайди.

«Саида Раметовани нима жин урди?» мақоласи муаллифи президент Ислом Каримовнинг «маънавий ҳаётимизни юксалтириш йўлида бошқалар ҳавас қиладиган қандай катта натижалар»га эришилгани ҳақидаги гапларини келтириб, актрисани қилмишига жавоб беришга чақиради.

«Мендан душманларим қасд олмоқчи бўлишган», дея изоҳ беради айни лавҳанинг тармоқда тарқатилишига Саида Раметованинг ўзи. Унинг билдиришича у шахсий базмда спектаклдан парча ижро этган.

Айни пайтда унинг яқин ҳамкасби, машҳур «Темир хотин» филмида ўзи ҳам ҳиндча мотивларга рақсга тушган актер Мурод Ражабов Даракчи нашрига берган интервьюсида: «У нима қилган бўлса, шахсий ишидир!» дейди.

Бироқ, Ўзбекистонда машҳур артистларнинг шахсий ҳаёти мавжуд мафкура институти жазо нишонига айланди.

Тўйларда қатнашгани учунгина истеъдодли артист Саида Раметова театрдан ҳайдалди.

Тошкентда чиқадиган «Бекажон» газетасига ўз ҳамкасби ҳимоясига изоҳ билдирган Мурод Ражабов ижтимоий тармоқлар қанчадан қанча одамларни шарманда қилаётгани, бундай бемаъни нарсаларга қарагиси ҳам келмаслигини айтади.

Саида Раметованинг ўзи сўнгги бир-икки йилда бир неча бор шундай зарбаларга дуч келганини, энди эса бу йўлни топишганини айтади. Бироқ унинг фикрича, қилдан қийиқ қидираётганлар ҳеч нарсага эришганлари йўқ.

«Ким нима деса десин, ким нима қилса қилсин – мен ўзимга ишонаман!» дейди у.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июл 2016
Биринчи видик расмини кўрганимда физика математикага мослашган мактабнинг иккинчи синфида ўқирдим. “Радио” деган журналнинг 1967 йилги иккинчи сонини хозир ...
26 январ 2021
Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 38 ёшли Дилмурод Абдураҳмонов 5 ёшли қизи Афрўзани икки йилдан буён тўйма-тўй олиб юрган. Бунинг учун у ...
2 август 2019
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 25 июль куни АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳукуматларидан Гулнора Каримова ва унинг ноқонуний ...
23 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, инглиз тили ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...