Cатира
9 август 2016

Ўзбекистонда торга тақиқ (видео)

Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ва тор ўзбек миллий чолғу асбоблари реестридан чиқарилган.

Айни пайтда, Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги мутасаддилари, Торнинг ўзбек миллий чолғу асбоблари рўйхатида йўқлигини, унинг ўзбек миллий чолғуси эмас, балки Озарбайжон миллий чолғу асбоби эканли билан асослашга уринишади.

rasm17642012 йили Озарбайжон чолғуси сифатида ЮНЕСКОнинг рўйхатига киритилиши ортидан Ўзбекистон давлат консерваториясида тор чалиш дарслари тўхтатилган.

Ўзбекистонда айни миллий чолғуга табу қўйилиши билан боғлиқ мантиқсиз вазиятни янги карикатурасида ифода этган рассом Адолат, eltuz.com нашрига бу юзадан чуқур таассуф билдиради.

«Агар, ЮНЕСКО ўзбек миллий чолғуси сифатида рўйҳатга олмаган чолғуларнинг баридан воз кечсак, ўзбек мусиқасининг нақадар ночор кўринишини фақат тасаввур қилиш мумкин», дейди у.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, инглиз тили ...
18 август 2018
Муҳаммад Бекжонни 2000 йилнинг июнида ойналари қорайтирилган, “нам асфальт” рангли енгил “Форд” автомобилида ИИВ ертўласига олиб кетишади. У Каримовдан ...
14 ноябр 2023
Хоразм бир вақтлар зардуштийлик пойтахти бўлган. Зардуштийлар муқаддас китоби – “Авасто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни ...
18 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Швецияда яшовчи ўзбек фаоли Дўстназар Худойназаров «Элтуз» мухлислари учун бутун қўй гўшти болдиридан димлама қандай ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...