Cатира
17 сентябр 2016

Муваққат президент порахўрларни ҳокимиятга қайтармоқда

Шавкат Мирзиёев муваққат президентликка тайинланиши ортидан криминал доиралар тағин ҳокимиятга қайтиб кела бошлашди. Ҳукуматдаги бир қанча мулозимлар ишдан бўшатилди, улар ўрнига мамлакатнинг янги рахбари лозим кўрган шахслар қўйилди.

Айни воқеалар фонида, 15 сентябр куни халқаро криминал авторитет Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан олиб ташланди, айни пайтда халқаро жиноятчилар рўйхатида унинг номи ҳозир ҳам сақланмоқда.

13 сентябр куни, Шавкат Мирзиёев халқаро миқёсда пора ва коррупцияда айбланиб ишдан бўшатилган Абдулла Ниғматович Ориповни қайта юқори лавозимга – Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси рахбарлигига тиклади.

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг чет эл ширкатларидан Ўзбекистон телекоммуникацион бозорига кириш учун пора олгани билан боғлиқ жанжалда айбланиб ишдан кетган Абдулла Арипов, 2002 йил май ойидан то 2009 йил октябригача Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг раҳбари бўлиб, 2009 йилдан 2012 йилгача эса Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган эди.

15 сентябр куни эса, Мирзиёев Жиззах вилоят прокурори Шуҳрат Акбаровни лавозимидан бўшатди. Илгари Адлия маслаҳатчиси бўлган Шоҳмуҳаммадбек Мухамеджановни Жиззах вилоят прокурорлигига тайинлади.

Рассом Туз eltuz.com нашрига жўнатган янги ҳажвий суратида Шавкат Мирзиёевнинг давлат бошқарувидаги бу ҳаракатларини, «ахлатдан чиқарилганларга» ҳокимият тепасидан жой бўшатиш дея изоҳлайди.

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 январ 2018
Жорий президент Мирзиëев 22 декабрдаги нутқида, ўтган 25 йил қайтиб келмасин, дея феълан Каримов меросини ахлатга улоқтирди. Ижтимоий тармоқнинг ...
9 апрел 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг келишига йўл четидаги уйи деворини сариққа бўямагани учун сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев уч миллион сўм ...
29 ноябр 2016
Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида аҳолининг кўзи қўшни мамлакатлар худудига ўтган магистрал газ қувурларига тушади. Ўзбекистон газининг аксарияти қўшни давлатлардан ташқари, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...