Cатира
28 сентябр 2016

Ўзбек имомлари пахта ташвиқотига жалб этилди

Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси аксар масжидларда намозхонлардан пахта терими учун пул ҳам йиғилаётганини билдирди.

Айни ҳолатни Eltuz.com нашрининг учала рассоми – Туз, Адолат ва Элсевар биргаликда акс эттиради.

rasm1929

Рассом Адолатхоннинг салла ўраган қаҳрамони «юқори»нинг биргина ишорати билан «Пахта йиғим-терими ҳар бир муслик ва муслима учун фарздир…» деган янги ақидани такрорлайди.

rasm1928
Рассом Элсевар эса Масжидда иккита эъсон қутиси пайдо бўлганини акс эттирган…

rasm1931

Ўз навбатида мавзуни давом эттирган рассом Туз қаҳрамонлари имомнинг «Пахта терганлар жаннатга тушади!» деган даъватига жавобан «Дўзах азобини далада кўрганимиз учунми, домла?» дея юзланишади.

Ҳукумат ва маҳаллий дин пешволари халқни теримга даъват қилаётган бир пайтда Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда халқнинг оммавий пахтага сафарбар этилишини мажбурий меҳнат дея қоралаб келади.

Рассомлар: Туз, Адолат, Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2021
Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. ...
27 январ 2023
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни рафиқаси билан бирга давлат ташрифи юзасидан Бишкек шаҳрига келди. Қайд этилишича, икки ...
11 апрел 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...