Cатира
2 феврал 2017

«Агар ҳар ким 10 тухум еб, 40 тасини сотса…»

Мирзиёевнинг “Ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқишга мажбур” деган баёноти турлича талқин қилинмоқда.

Қорақалпоққа сафари чоғида у тағин “100 та товуқ энг камида 50 та тухум беради. 10 тасини ўзи еб, агар ҳар куни 40 тасини сотсаям кам таъминланган оила бўлмайди”, деди.

Қуйида фейсбукда пайдо бўлган айрим изоҳларнинг бир шодасини келтирамиз:

Улуғбек Ашур: «Ҳамма тухум сотса уларни ким ҳарид қилади?»

Nuriddin Nizomiddin: «Менам 3 кундан бери шуни ўйлаяпман. Ухласам ҳам миямни товуқ чўқияпти!»

Bek Karimov: «Эплаганлар боқади товуқни, агар ҳамма боқса юрт тухумлар мамлакатига айланади».

Bakhtier Shakhnazarov: «Қўшнига сотиш деган гапни сал бошқачароқ тушунинг. Аслида «тухумни товуқ боқмаганларга сотасиз» демоқчи…»

Jakhongir Baykhurazov: «Сизлар тухум босиб турилар, Бизлар четдан туриб миллиард-миллиард долларни ўғирлаб босиб ўтирамиз…» 🙂.

Ёдгор Обид: «Маддоҳлар товуқ ва тухумга мадҳия ёзсинлар!»

Javlon Abdullaev: «Приздентимиз бу гаплари билан уйқудаги айрим инсонларга қандай яшашни оддий йўлини тушунтирган бўлса керак. Ҳамма ўзини қўлидан келадиган ишни қилгани яхши менимча»

Юсуф Раҳмонов: «Товуқ боқувчи тухумни давлатга топширади ва давлатдан қарздор бўлиб қолади, чунки озуқани давлатдан қарзга олган-да».

Xayrullo Fayz: «Аҳмадбойга берасиз тухумларни, тамом!»

Biglio Biglion: «Бориб-бориб тухум миллий валютага айланади. Масалан магазинда шуба, атига 1500 тухум туради, марҳамат».

Дилшод Рузи: «Ҳеч ким намёкни тушунмаяпти!!! Бу дегани кукуруза экинглар дегани. Товук бокиш ортидан кукуруза майдонлариям кўпаяди. Товук шуни ейди. :)))»

Рашид Хабибулло: «Бу ҳам бир халқ тупикка тиқиш, менимча…»

Saydullah Persay: «Юртбоши аскияни бошлаганга ўхшайдику…»

Furqat Yuldashev: «Товуқ боқсак газ беришармикан?»

Валерий Гавричков: «Ўзбекистон иссиқ, туяқуш кўпайтириш мумкин. Туяқуш битта тухум қўйса ўнта одамга етиб ортади”

Илхом Абдуллаев: «Ўзлигини йўқотган ўзбегим, товуққа қолди куним»

Рассом Бек
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 июл 2018
«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 29 ёшли Месут Ўзилнинг турк эканлиги Германиянинг жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги боис, унинг юзига солинди. «Агар ...
2 апрел 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
29 октябр 2015
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ёнғин чиққан пайт уйида бўлмаган. Бу ҳақда у бир неча кун кейин билган. “20 октябр куни ...
24 март 2017
24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди. У мажбурий даволанишда 23 кун ...
Блоглар
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги ҳиёбонга ўрнатилган, 16 ноябр куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...
12 октябр 2018
Ўзбекистон ҳарбий қисмларидан биридаги аскарнинг «Элтуз»га билдиришича, улар вақтли ҳарбий хизматни Андижон вилояти далаларида пахта ...
10 октябр 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб ...