Cатира
27 феврал 2017

«Мени ҳам вице-президент қиласизми?»

Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими?

21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент бўлди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эса шу йилнинг бошида ўғли Рустамни Душанбе шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади.

Бир йил олдин эса у қизи Озода Раҳмонни Давлат ижро маҳкамаси раҳбари этиб тайинлаган эди.

Ўзбекистоннинг ўтган йили ўлган президенти Ислом Каримовнинг қизлари ҳам отаси тириклигида дипломатик лавозимлар соҳиби бўлишган.

Хусусан Лола Каримова-Тилляева 2008 йил январидан буён Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий вакили ҳисобланади.

Янги тайин бўлган Ўзбекистон президенти Мирзиëев ўз куëвларини мансаб билан сийлагани ҳақида Eltuz.com ëзган эди.

Рассом Kirpi ҳокимиятни оилавий бошқаришнинг эҳтимолий истиқболини ҳажв қилади.

Рассом Kirpi
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2023
Тошкент шаҳар ИИББ тарқатан расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ...
30 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
24 январ 2016
Таниқли қўшиқчи, 45 яшар Наргиз Зокирова шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учради. ...
16 апрел 2018
Ислом Каримов даврининг ўзига хос рамзларидан бирига айланган сўконғич ва уронғич ҳокимлар бугун ҳам бу мақомини бой бергиси келмаётганга ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...