Cатира
6 март 2017

Алишер Усмонов Россия бош вазирига қаср «совға»қилди

Алексей Навальнийнинг маълумотларига кўра, Дмитрий Медведевга алоқадор жамғармалар ҳисобига “камида 70 миллиард рус рубли ҳажмидаги маблағ ва мулк ўтказилган». Навальнийнимг фош қилишича, сўнгги уч ой ичида  Медведев 73 та  футболка 20 жуфт  кроссовока ва бир талай иштон буюртма берган.

Айни пайтда Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди.

Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага қўрғонни келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов совға қилган.

Энди бир бошдан ҳикоя қилсак.

Россиялик  таниқли мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш жамғармаси (КҚКЖ) гўёки мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев билан боғлиқ мол-мулк ва кўп сонли объектлар ҳақидаги текширувини эълон қилди.

Бу ҳақдаги фош этувчи материалда таъкидланишича, бош вазир ўз курсдошлари томондан бошқариладиган нотижорат жамғармалар тармоғи орқали мана шу активларга эгалик қилади.

Бундай активлар орасида офшор компаниялар номига расмийлаштирилган яхталар ва Италиянинг Тосканасидаги узумзорлар бор.

А.Навальний жамғармаси эълон қилган материалга айтилишича, гўёки «ҳукмрон «Ягона Россия» партияси раҳбари бутун мамлакат бўйлаб кўчмас мулкларга, энг нуфузли туманларда катта ерларга, яхталарга, ҳашаматли квартираларга, Россия ҳамда чет элда агрокомплекслар ва вино плантацияларига эгалик қилади».

Курсдошларнинг қўрғони

А.Навальний жамғармаси аниқлаган маълумотларга кўра, Д.Медведовнинг курсдошлари Илья Елисеев ва Алексей Четвертков Ижтимоий муҳим давлат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси – «Соцгоспроект» раҳбарлари ҳисобланади.

«Вазифаси ва баландпарвоз номининг маҳобатига қарамай, бу жамғарма ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин. У ҳам Медведов томонидан ташкил этилган ва унинг одамлари томонидан бошқарилади. Худди «Дар» ва «Градислава» жамғармалари каби у ҳам бош вазир манфаатларига хизмат қилади», дейилади фош этувчи материалда.

Маълум бўлишича, «Соцгоспроект»нинг муассиси Виталий Головачёв ҳисобланади. У «Дар» жамғармасининг нуфузли ходимларидан бири бўлиб, унинг бошқарувчи компаниясига раҳбарлик қилади.

«Виталий Головачёв А.Медведовнинг кўп сонли активларининг номигагина соҳибидир», дейилади материалда.

А.Навальнийнинг текширувларида ўзбекистонликларни ҳам қизиқтириши мумкин бўлган бир маълумот келтирилган.

КҚКЖ «Соцгоспроект» ва унинг шуъба фирмаси бўлмиш «Грин Ярд»нинг жуда қизиқ объектини аниқлаганини билдирган. Бу 3000 кв.м. уй, 750 кв.м. меҳмон уйи, ҳаммом ва бошқа иншоотлари мавжуд жуда ҳашаматли қўрғондир.

4,3 гектар ер ва умумий майдони қарийб 4000 кв.м. бўлган уйга эга бу қўрғон Москва вилоятининг Рублёв-Успенский шоссесидаги Знаменск посёлкасида жойлашгани унинг нақадар қиммат туришидан дарак беради.

КҚКЖ шу яқин атрофдаги бошқа объектларнинг нархлари билан солиштириб, бу қўрғон камида 5 миллард рубль туришини чамалаган.

«Кўпчиликка нотаниш бўлган «Соцгоспроект» нотижорат жамғармасида бунча пул қаердан келди», дея истеҳзоли саволни ўртага қўяди А.Навальний.

Ўзбекистонликларни қизиқтириши мумкин бўлган маълумот мана ўринда ўртага чиқади.

Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага қўрғонни келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов совға қилган.

«Биз бундай совға нима эканини яхши биламиз. Бу порадир. Нега олигарх кимгадир қиймати 5 миллиард рубллик қўрғонни совға қилиши хусусида бошқа ҳеч қандай тушунтириш бўлиши мумкин эмас. Усмонов ва Медведев ҳам буни яхши тушунади», дейилади текширув хулосасида.

Текширув хулосаларида таъкидланилишича, ҳужжатларга кўра, қўрғон «Соцгоспроект»га ҳали Д.Медведев президент эканлигида – 2010 йилда совға қилинган.

Россия бош вазирининг матбуот котиби Наталья Тимакова А.Навальний жамғармаси текширувларига оид баёнотида унда келтирилган иддаоларни қатъий рад этди.

“Мухолифатчи ва суд ҳукми билан жазога тортилган, қандайдир сайловолди кампанияси олиб бораётганини маълум қилган шахснинг ташвиқот тарғибот-ташвиқот хуружини шарҳлашдан маъно йўқ», деди Н.Тимакова.

Ўтган йили А.Навальний 2018 йилда ўтадиган президент сайловида иштирок этишини билдирган. Февраль ойи бошида суд «Кировлес» аталмиш жиноят иши бўйича уни шартли жазо ва жаримага ҳукм қилган. Агар бу ҳукм кучга кирса, у сайловда қатнаша олмайди.

“Активларнинг ҳақиқий эгасини аниқлашнинг деярли имкони йўқ. Чунки хайрия жамғармалари номидаги бу мулклар моҳиятан ҳеч кимга тегишли эмас. Д.Медведовнинг мулкларини унинг дўстлари, курсдошлари ва ишончли кишилари бошқаради», дейилади А.Навальний текширувларида.

Прокурорнинг 30 минг челаги

Медведов шунча футболкаю кроссовкаларни қачон кийиб улгуради¸ нега битта жонига шунча либос олади¸ деган савол Россия жамоатчилигини қизиқтирмоқда.

Шу ўринда собиқ советлар ўлкасидаги мулозимларнинг нарсага ўч эканига яна бир мисол келтирсак.

2006 йили Туркманистон Бош прокурори  Гурбанбиби Атажанованинг кенг қамровли ўғирликлари “фош қилинган”эди.

Мамлакатда темир хотин номини олган прокурор ўнлаб виллалар¸юзга яқин қимматбаҳо автомобиль ва мингдан зиëд қорамол ўғирлагани ўртага чиқди.

Атажанова қамалишидан олдин парламентда изза қилинар экан. Туркманистоннинг мархум президенти Сапармурад Ниязовнинг собиқ прокурорга танбеҳ бергани Олтин аср телеканалида уч кун кўрсатилди.

«Эртага сени қамашади, чунки очкўзсан. Бир бошингга шунча вилла, шунча машина олибсан. Майли бу матохлар сенга керакдир. Лекин менга айт, сенга 30 минг челак нега керак бўлди?»

Эслатиб қўямиз,  Туркманистон собиқ Бош прокурори ховлисида 30 минг челак борлиги аниқланган эди.

Татар мақолида айтилгани каби “Очкўзлик мулозимнинг болаликдан мерос бўлган  ва йиллар давомида улғаядиган ягона сифатидир”

Усмоновнинг Медведевга Қаср ва катта миқдорда пул ҳадя этгани билан боғлиқ вазиятни рассом Кирпи ҳажв остига олади.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 сентябр 2016
Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси ...
1 феврал 2017
Ўзбекистоннинг иккинчи презденти Шавкат Мирзиёев, 30 январида давлатнинг буюк рахбари Ислом Каримов туғилган кунини нишонлаш ҳақида қарор имзолади. Афсуски, ...
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
5 май 2016
Истанбул-Тошкент йўналишидаги учоқ ичида жанжал чиқаргани сабабли кема сардори тарафидан самолетдан туширилган Маъмура М, исмли Ўзбекистон фуқароси бўлган аëл ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...