Cатира
5 апрел 2017

Ўз ҳамкасбини ҳимоя қилган ўқитувчи маҳкамага тортилди

Ўқувчиларнинг жинсий тегажоғлигидан ҳамкасбини ҳимоя қилган Тошкент шаҳар Олмазор туман 315-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 60 яшар Гулбўстон Низомиддинова ва унинг жияни 27 яшар Дилдора Азимова майда безориликда айбланиб маҳкамага берилди.

Олмазор туман ИИБ 315 мактаб ўқувчиси Абдураҳмон Маҳмудовнинг ота онаси берган шикоят аризасини кўриб чиқиб воқеани Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси билан малакалаб ишни судга оширган.

Жинсий тегажоғликка чек қўймоқчи эди

15 март куни Тошкентдаги 315-ўрта мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Севара Чиналиева катта танаффус пайтида 9-синф ўқувчиси тарафидан жинсий тегажоқликка учраган.

Севара зинадан пастга тушиб келаëтган пайтда мактабининг 9-синф ўқувчилари Абдураҳмон Маҳмудов ва Илҳомхўжа Аброровлар уни ўраб олиб сонини силашган.

Абдурахмон Маҳмудов қўл телефонидаги порно суратни ўқитувчига кўрсатиб тиржайган.

Ўспиринлардан бири муаллиманинг қўлини қайириб, баданини ғижимлаган.

Чиналиева эса йиғлаб, ўз ҳамкасби тажрибали ўқитувчи Гулбўстон Низомиддиновани ëрдамга чақирган.

Низомитдинова канадек ëпишган болаларни ажратиб олган.

Зўравон ўқувчилардан бири Гулбўстон Низомиддиновани қўлига шикаст етказган.

Ана шундан кейин Низомиддинова ўз синглиси 54 яшар Гулбаҳор Азимовани ëрдамга чақирган.

Воқеа устига Гулбаҳор Азимованинг қизи Дилдора Азимова етиб келган ва жахли чиқиб ўз холаси ва онасини безорилардан ҳимоя қилган. Болаларни қувиб солган.

Воқеанинг айни шу жойи видеога олиниб, ижтимоий тармоққа қўйилди.

Тегажоқ бола милиция рўйхатида турган

Элтуз мухбирига маълум бўлишича, ўз ўқитувчисини судга берган 9 синф ўқувчиси Абдураҳмон Маҳмудов Олмазор туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлиминнинг тарбияси оғир болалар рўйхатида турган.

Маҳмудов ўз отаси бадавлат эканини рўкач қилиб мактабда “ўзи хон кўланкаси майдон” бўлиб “ном чиқарган”

Абдурахмон Маҳмудов Хитой Халқ республикасида туғилган инглиз тили бўйича 60 яшар муаллима Гулбўстон Низомиддиновани ва бошқа вилоятдан келган ўқитувчиларни “келгинди” маъносини берадиган сўзлар билан ҳақоратлаб келган.

Воқеа эртасига Маҳмудовнинг онаси келиб “Инглиз тили ўқитувчисини бўшаттирмасанг эримни СНБдаги танишларини ишга солиб ҳаммангизни йўқ қиламан” деб талаб қўйган.

Шундан кейин Низомиддинова мактаб маъмурияти талаби билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ëзди.

Таълим бошқармасидан Элтузга маълум қилишларича, 1 апрелдан эътиборан Гулбўстон Низомиддинова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Тажрибали ўқитувчи Низомиддинова ва ëш ўқитувчи Чиналиевани ҳимоя қилган мактаб директори директори Барно Шоқурбонова Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси мулозимлари тарафидан тазйиққа олиниб тушунтириш ҳати ëздирилган.

Ўқитувчига жинсий тегажоғлик қилган 9 синф ўқувчилари Абдураҳмон Маҳмудов ва Илҳомхўжа Аброровлар “Инглиз тили ўқитувчисини ўзи зинадан тушаëтиб¸ бизга урилиб кетди” дея кўрсатма беришган.

Элтуз мухбирига яна маълум бўлишича, Абдураҳмон Маҳмудов Олмазор туман ИИБ сига гувоҳ сифатида чақирилган ўқувчиларга “тараф олиш учун” 5 минг сўмдан пул тарқатган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2018
Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида 15 июль кечки пайт кўриниб кетган секс саҳнаси ҳақидаги маломатлар ижтимоий тармоқда ҳали ҳам тингани йўқ. ...
5 август 2020
Ўзбекистон президенти фармони билан диний соҳа вакилларига 150 миллиард сўм пул ажратилди. Фармонда айтилишича, бундан мақсад «диний соҳада хизмат ...
8 март 2021
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловида Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганини айтди. Президент Шавкат ...
22 ноябр 2016
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор. Жумладан, фарғоналик кекса фермер ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...