Cатира
1 июн 2017

Ур банкирни! (видео)

30 май куни ижтимоий тармоқда президент Мирзиёевнинг банкирларни кескин танқид қилгани аудиоси пайдо бўлди.

Видеоселектрдан ёзиб олинган аудиода президент Самарқанд вилоят банки рахбарларини сўкиб дакки беради:

«…Бунақа банкир нима учун керак?! Булунғурда камида иккита ёки учта банк бор. Ана, шу одамлар нима иш қилаяпти? Ҳеч бало қилмаяпти… Районда ўтирган молиячиларнинг ҳаммаси бездельник!!!»

Шавкат Мирзиёев жумладан Бош вазир ўринбосарини айблаб: «Азимовга ўхшаганлар пастга тушиб ишлаганда, бу нарса бўлмасди», дейди.

Ижтимоий тармоқда Президентнинг навбатдаги даҳанаки ур-калтаги аксарият юзерлар томонидан олқишланмоқда.

Фейсбук тармоғига 1152 юзер томонидан кўчириб қўйилган аудиога ёзилган юзлаб изохларда буни яққол сезиш мумкин.

Алишер Давуров: «Банкирлар хозир хеч кимни менсимиди, худди улар давлатни бошкараябди»
Санжар Бекчанов: «Ха хаммасини биттадан итариш керак»
Алишер Мирзаахмедов: «Ожиревшие наши банкиры. Вам капут!»

Аксарият изоҳлар президентдан фаҳрланиш ва уни қўллаш туйғулари акс этган изоҳлар орасида бу қаттиққўл сиёсатни қўлламаётганлар жуда камчилик.

Масалан, Шавкат Мирзиёевнинг 2003 йилдан мамлакат Бош вазири ўлароқ бутун иқтисодий тизимни бошқарганини эслайдиганлар деярли йўқ.

Унинг рахбарлиги остида одамлар оммавий тарзда пахта далаларига сафарбар этилгани, давлат режасини бажармаган фермерларнинг ерлари тортиб олингани ҳам эсланмайди.

Сўз эркинлиги албатта рахбар учун жуда катта имконият, айниқса бу эркинлик якка бир шахсгагина берилган бўлса.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2021
Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани суди 10 май куни блогер Отабек Сатторийни товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топиб, 6,5 ...
26 декабр 2016
25 декабр куни швед полициясидан ўзининг депорт қилингани ҳақидаги хабарни эшитган 34 ёшли Жавлон Мухсинов қўллари ва қорнини тиғ ...
10 август 2018
«Учинчи зарбада оғриқдан, бошқа оғриқларга қараганда «фарқли» оғриқдан «воҳ!» дея ўрнимдан сакраб турганимни ўзим ҳам сезмай қоламан. Бу сафарги ...
20 ноябр 2020
Ассалом алайкум, Eltuz! Биз Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳаво ҳарорати тушиши билан қувурлардан келаётган газ босими кескин пасайиб кетди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...