Cатира
13 июл 2017

Нархлар ошди, ойлик ошмади

15 июлдан табиий газ, иссиқлик ва электр нархлари қимматлайди. 21 июлдан эса сув нархлари кўтарилади.

Ўзбекистон молия вазирлиги реестрига кўра, нархлар етти фоизга оширилди.

Реестрга кўра, мижозларнинг икки ёки ундан ортиқ газ ўчоғи ва сув иситиш ускуналари учун ҳаражат нормаси муқобил тарзда икки ёки бир неча баробар нархда белгиланади.

Лекин ойлик маошлар даражаси ошгани йўқ.

Энг кам ойлик даражаси мархум президент Каримовнинг 2016 йил августда белгилаган 149 775 сўм ҳолида қоларкан, коммунал энергия нархлари учинчи бор ошмоқда.

Табиий газ ўтган 2016 йили икки марта – апрел ва октябр ойларида ошган эди.

Вазият қарзларни ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси (МИБ) шуғуллана бошлагани фонида анча драматик тус олган.

Дубинкалар билан қуролланган МИБ ходимлари қаршисида, камбағал фуқаролар энергия ҳақини тўлаш учун қарз сўрашга, мол мулкларини гаровга қўйишга мажбур бўлишмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июн 2018
Халқ таълими вазирлиги сайтида энг кўп ўқилган мақола Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ягона формаси жорий этилиши ҳақидадир. ...
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
28 май 2018
Тошкентдаги “Малика” маиший техника бозори ўтган ойда 15 кунга ёпиб қўйилган пайтда ошкора норозилик билдирган тадбиркорлардан дўконлари олиб қўйилаётгани ...
3 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа одам бўлиб чиқди. «Элтуз» манбасининг хабар беришича, Дубайга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...