Cатира
18 июл 2017

Наманганда телефонни қутқараман деб, уч киши хожатхонада ўлди

Мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборган наманганлик аёл ёллаган икки ишчи ва уларни қутқармоқчи бўлган врач ҳалок бўлди.

Samsung-Galaxi русумидаги бу телефонни аёлга олиб бериш учун, нарвон билан ҳожатхона чуқурига тушган одамлар ахлат гази ҳидидан ҳушидан кетишган.

Кейин аёл доктор чақирган, бироқ уларни қутқармоқчи бўлган шифокор ҳам чуқурга тушгач хушидан кетган.

Икки ишчи воқеа жойида, врач эса шифохонада вафот этди.

13 июл куни Наманган вилоятида юз берган бу воқеа ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВВ) матбуот хизматидан иқтибос келтириб кўплаб сайтлар хабар берди.

Намангандаги ФВВ вакили, жумладан, ахлат газининг жуда заҳарли экани, олий маълумотли врач чуқурга тушиш ўрнига шу заҳоти тегишли идораларга хабар бериши кераклигини айтган.

Бу ҳақда илк хабарни «Спутник» нашрига берган Дилшода Раҳматова: «Уч кишининг бир матоҳ туфайли нобуд бўлганини энг аҳмоқона ўлимлар рўйхатига киритиш мумкин» дейди.

«Бу одамларнинг сичқончалик фаҳми йўқ!» дейди манзарани аччиқ сарказм билан акс эттирган рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2015
Қудрат Бобожон Улар, президент Каримов нафратлангани ва дангасалар дея атагани, уларни овлашган, лагерларга, кейинчалик қайтиш чиптаси эвазига меҳнатга мажбур ...
20 май 2016
Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни «тўлқинлантириб» юборди. Ҳар ҳолда ...
14 апрел 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 2021 йилнинг 2 февраль куни фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг қабри очилди. 55 ёшли фермернинг жасади ўтган ...
2 март 2017
28-февралдан 2-мартгача Истанбулда бўлган Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Туркия ва Ўзбекистон ўртасида сармоялар ётқизилишини ваъда ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...