Cатира
26 июл 2017

Келинлар қўзғолонига қарши – қайноналар кенгаши

Ўзбекистоннинг 8 мингдан зиёд маҳаллаларида «Қайноналар кенгаши» фаолият бошлади. Хотин қизлар қўмитасининг янги қароридан аёллар орасида таассуф билдирувчилар ҳам кўпайди.

«Бу қайноналар, қандай ракурсда тўғри секс билан шуғулланишни ўргатадими? Менимча бу гуруҳнинг катта бир интим муаммолари бор», деди бу хабарни фейсбукдаги лентасига қўйган тошкентлик актриса Олеся Недобегова.

«Энди институтма институт юришади. Шу хотинлар ўз йиғилишлари билан жонга тегишганди» дея ёзди Мадина Тўхтабоева исмли юзер.

«Қайнона! Бу дискриминация…» деган фикрни ёзди Гавҳаршодбегим Аҳмедова.

Кимдир, энди «қайнаталар кенгаши»ни ҳам тузиш керак деб мутойиба қилди.

«Ўзимни кулгидан тўхтата олмайман, яқинда маҳаллаларда отишма бошланади. Бекор қуролга руҳсат беришдими» деди Карина исмли яна бир аёл.

Бу ҳақда хабар берган ЎзА агентлиги Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маруфова сўзларини иқтибос келтиради:

«Оила тинчини бузадиган жиддий зиддиятларни олдини олиш ва оила бирлигини сақлаш – кўп жиҳатдан қайноналар зиммасидадир»

Расмий хабарга кўра, ушбу жамоатчилик тизилмаси, кекса аёлларнинг ҳаёт тажрибасини ёшлар орасида кенг ёйиш мақсадида тузилган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2015
11 декабрь куни Термиз аэропортидаги Германия фойдаланиб келган ҳарбий транспорт базанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Рассом: Туз Eltuz.com
29 январ 2018
Тожик мухолифатининг энг таниқли вакилларидан бири, ҳозир Германияда муҳожиратда яшаётган журналист Додожон Атовуллаев президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
8 январ 2016
Биз собиқ банкир, моҳир тадбиркор, эндиликда эса сиёсий маҳбус Рустам Усмоновнинг китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. 1998 йилда, ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...