Cатира
27 июл 2017

Озодбекнинг «келдию-кеттиси» ҳақида

Телеканалдан ëшлар «ҳидини чиқариш» учун «бошлиқ» қилиб тайинланган халқ артисти Озодбек Назарбековнинг кетганлигини ҳар ким ҳар ҳил талқин қилмоқда. Ҳатто Мирзиëев уни Бош директор қилиб тайинламади деб ҳам айтишмоқда.

Фактларга мурожаат қилайлик.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев «Камолот» қурултойида 1 июлдан бошлаб «Ёшлар» каналига хонанда Озодбек Назарбековнинг директор этиб тайинланишини айтди.

Мирзиëев Назарбековни «ТВ каттаси, Бош режиссери ва энг катта бошлиғи қилиб тайинладим» деди.

Ана шундан кейин Канал директори Шавқиддин Жўраев ишдан олиниб, ўрнига Назарбеков тайинланди.

Аснода президент қурултойда ҳозир бўлган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбарини «Назарбековга халақит бермаслик» ҳақида огоҳлантирди.

«Озодбекка мешать қилсанг, одамларингнинг 50 фоизини кесиб ташлайман», деган эди Мирзиёев МТРК раҳбарини сенсираб.

3 июл куни Назарбеков «Ёшлар» телеканали янги раҳбари сифатида Халқаро пресс-клубнинг ёшлар сиёсатига бағишланган тадбирида тақдим қилинди.

Янги бош директорни тақдим қилган пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхжўаев Назарбеков «Ëшлар телеканалини Хитой услубида» янгилашидан умид билдирди.

Халқ артисти эса ўзини «буюк реформатор» каби тутиб «бу ўзгаришлар жуда тез бўлади»дея гапирди.

«Анча йиллардан бери, санъатнинг қайси йўналиши бўлишидан қатъий назар, соҳадаги камчилик ва ютуқларни ўзим табиий равишда, эҳтимол касб тақозоси билан, беихтиёр кузатиб келаман».

«Ёшлар» телеканалини жуда катта ўзгаришлар кутяпти. Жуда ҳам катта ўзгаришлар! Буни яқин кунларда мухлислар сеза бошлайди», – дея халқ артисти ваъда берди.

Ижтимоий тармоқ эса «қўшиқчининг ТВ раҳбари бўлишига салбий муносабат билдирди. Элтуз нашрида бу ҳолат ҳажв қилинган карикатуралар чоп қилинди.

Озодбек Назарбеков эса бу танқидларга қарамасдан узоқ ва самарали раҳбарлик қилиш ваъдасини берди.

«Бунинг телевидениега нима алоқаси бор?», деган гаплар бўляпти. Тош отиш — энг осон иш. Тош отиш учун у одам ҳақида ҳеч нарса билмасликнинг ўзи етади. «Ёшлар» телеканалига раҳбарликка тайинланишим мен учун кутилмаган таклиф бўлди, шундай бўлса-да, кузатишларим давомида ўйлаб қўйган маълум бир режаларим, фикрларим, лойиҳаларим бор эди. Телеканалдаги ўзгаришлар секин-секин эмас, жуда тез бўлади» деди халқ артисти.

Халқ артисти айтган «тез ўзгариш» унинг ТВ раҳбари қилиб тайинланганидан 26 кун ўтиб рўй берди.

Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканали директорлигидан кетди.

«Ёшлар» телеканалига эса айни соҳа «тупроғини ялаган» Мадамин Сафаров директор этиб тайинланди.

Рассом Туз бу ҳолатни бировни қўлидан дон ейиладиган қафасдан қутилган қуш васиятига менгзатди.

Байт будир: Шундоқ қолурми, қолурми? Қафасдан қутилган қуш қайтиб ўзини солурму?

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 июл 2019
Рассои Кирпи Eltuz.com
28 апрел 2017
Тошкент пропискасига кириш учун расмий рўйҳатдаги ҳужжатларни йиғишга вақтинча пойтахтда бўлиш муддати ҳам етмаслиги ҳақидаги мақолани чоп этган Кun.uz ...
12 март 2019
Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди. Ҳали мактабни ...
19 январ 2017
Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...