Cатира
11 октябр 2017

МХХ журналистни бўғиш санъатини намойиш қилд

Бобомурод иши, нўноқ режиссер саҳналаштирган, бироқ чинакам жаллодлар иштирокидаги қонли театрни эслатади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ мулозими, ҳозирда Швейцарияда яшаётган сиёсий публицист Алишер Таксанов, «ўта ҳавфли журналист Бобомурод Абдуллаевни қўлга олиш гуруҳи бўйича МХХ тергов бошқармаси «штандартенфюрери» Нодир Тўрақулов бошчилигидаги» мажлис муҳокамасини ўз блогида акс эттирди.

"Хўш, "Жатва" режасига мувофиқ биз нималарни ўйлаб топдик, демак, Бобомурод ҳукумат аъзоларини ўлдиришни ният қилган, деталларини ёздингларми? - дейди Тўрақулов, "Дело №..." га тикилган қоғозларни варақларкан.
Кимдир жавоб беради:
- Ҳа, шеф. Вазирларнинг фотосуратлари, министрликка кириш схемалари бор..."
- Яхши. Келинг кўриб чиқамиз, журналист нима қилмоқчи бўлган экан... м-м-м... масалан, ташқи ишлар идораси бошлиғи Абдулазиз Комиловга нисбатан?
Унтерштурмфюрер керакли қоғозни олиб, матнни кўздан кечира бошлайди:
- Э-э-э, Бобомурод уни аёллар трусиги "стрингер" билан бўғмоқчи бўлган.
Нодир, уни МХХ ичкарисида "папаша Мюллер" деб аташади, ҳайрон бўлиб сўрайди:
- Нимага энди "стрингер" билан?
- Ахир, биз, Бобомуроднинг маньяк-садист эканини кўрсатмоқчимиз, у қийноқ ва қотилликнинг энг ифлос усулларини қўллаши керак, - дея тушунтириш беради ҳали бу ишларда тажрибасиз лейтенант.
Яна кимдир:
- Йўқ, бу унчалик ифлос қийноқ эмас. Мана мен, масалан, қўлга олинганларни, бир йилдан бери кийилган ва ювилмаган сассиқ пайпоғимни ҳидлашга мажбурлайман, дарров иш беради. Одам, бирпасда ҳаммасига иқрорликка тайёр бўлади, бурни олдидаги пайпоқни кўрмаса бўлгани...
Тўрақулов унга ҳайрат билан тикиларкан, қониқиш билан бош ирғайди:
- Ҳа, азамат, яхши усул ўйлаб топибсан, пайпоқ - даҳшатли кимёвий қурол... Комиловнинг ўлимига жаҳоннинг муносабати қандай бўлиши мумкин?
- Оу-у, - дейди бош бармоғини кўтариб ўнгда ўтирган майор. - БМТ Бош котиби шу заҳоти истеъфога чиқарилади, БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши фожиани бир ҳафта муҳокама қилади. Тожикистон Қирғизистон билан уруш бошлайди, чунки фақат Абдулазиз Ҳафизович ўз иродаси билан уларни бундан ушлаб турган эди. Ҳатто Янги Гвинея каннибаллари одамларнии кўпроқ еб қўя бошлашади... Ишонаманки, ҳатто Россия бош вазири Медведев қайғудан айни шундай билан трусик билан ўзини бўғиб ўлдиради...
- Ҳа, жуда яхши прогноз, - қўшилади "папаша Мюллер".
Улар тағин, Бобомурод Абдуллаев содир қилишни "мўлжаллаган" қотилликлар режасини муҳокама қилишади. Тахмин қилинишича, журналист ички ишлар вазирини сувда қайнатиши, адлия вазирини эса - бурда-бурда қилиб аъзоларини трансплантацияга топширишни истаган. Шу ерда подполковник тўхтатади:
- Эй, нима деяпсиз! Трансплантация - бизнинг бизнес. Агар ментлар суриштиришни бошласа, калаванинг учи бизнинг идорага боради. Миллионлаб "кўкидан" фойда келадиган яширин синдикатимизни аралаштириш керак эмас.
- Ҳа-ҳа, тўғри, - қўшилади гуруҳнинг бошқа аъзолари. Шундай қилиб, Бобомурод адлия вазирининг бурдаланган жасадини ресторанларга гўштга топширишни кўзлагани маъқул деб топишади. Зотан, бу борада Бухородаги Қораевлар оиласининг тажрибаси уларга маълум.
Бобомуроднинг, жумладан машҳур жамоат арбобларидан, сексотлиги билан танилган бош ҳуқуқбон Марат Зоҳидовни қулоғидан осиш режаси борлиги таклиф қилинади.
- Қандай даҳшат, ноинсонийлик - одамни қулоғидан осиш, - дейди, МХХда малака ошириш пайти, иккита диндорнинг калласини олган лейтенант бош чайқаб.
- Эҳтимол, Зоҳидовнинг оёқларига бошқа бир ҳуқуқ ҳимоячиси, айтайлик - Акмал Саидовни осмоқчи эканини ёзиш керакдир? - таклиф қилади яна кимдир, бу ғоя ҳам қолганларнинг таъбига мос тушади.
Узоқ муҳокамадан сўнг кимдир:
- Агар Бобомурод буларнинг ҳаммасини қилишни режалаган бўлса, у ҳолда, пардон, биз учун у қимматли кадр! Биз аҳир бу ишларнинг ҳаммасини ички йўриқнома ва махфий топшириқлар доирасида бажариб келаяпмизку. Балки, уни СНБга ишга олармиз? Бизга ахир жаллодлар керак. Режаларидан келиб чиқиб, унинг борган тургани ҳазина!
Шу ерда ҳамма жим бўлиб, ўзларини йўқотганча бир-бирларига қарашади.
Ҳақиқатан ҳам, журналист ўз режалари билан ҳатто бу соҳадаги энг тажрибали чекистлардан ҳам ўзиб кетган эди. Шу ерда Тўрақулов ғазаб билан столга уради:
- Аҳмоқлар! Ахир у инқилобчи! Инқилобчилар эса нормал одамлар бўлишади. Бизда эса СНБда фақат идиотлар ва шизофрениклар! Унинг бизга келиши мумкин эмас!
- Аҳ, ҳа, бу аниқ, - тағин маъқуллайди гуруҳ.
Шу билан мажлис якунланади.

Алишер Таксанов
Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
16 ноябр 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
21 апрел 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
12 ноябр 2015
Бугун 12 ноябр куни эрталаб 21 йил қамоқда бўлган, 4 марта раскрутка қилинган таниқли мухолифатдаги сиёсатчи Мурод Жўраев озод ...
Блоглар
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, ...
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгресси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...