Cатира
12 октябр 2017

Мирзиёевнинг олигарх самолётида учиши – манфаатлар тўқнашуви

Президент Мирзиёев 10 октябр куни Сочида ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига яна миллиардер Алишер Усмоновнинг самолётида борди.

Ўзбекистон президенти сентябр ойида БМТ Бош ассамблеяси cафарида ҳам айни самолетда учган эди.

10 октябр куни Тошкентдан учган Усмоновнинг M-IABU рақамли самолёти маҳаллий вақт билан 17:12да Сочига қўнганини Flightradar24 вебсайти қайд этган.

Сўнгги икки ой ичида президент Мирзиёев давлат хизмати сафарида иккинчи бор Усмоновнинг самолетидан фойдаланаркан, бу ҳолни ҳукумат доҳил нашрлар на инкор, на эътироф этмаяпти.

Жумладан, Ўзбекистон расмий телеканаллари ўз кўрсатувларида рус миллиардерига тегишли учоқни кўрсатмасликка интилмоқда.

Мирзиёев-Усмоновларнинг оилавий самолетими бу?

Мирзиёевнинг бегона самолетдан фойдаланишига сабаб кўп бўлиши мумкин.

Кузатувчилар буни ҳавфсизлик чораси, ўзбек президентининг самолети ҳали тайёр эмаслиги, шунингдек президент ва рус миллиардери ўртасида ўзаро қариндошлик алоқаларига йўйишади.

Мирзиёев ва Усмоновлар ўртасида қариндошлик ришталари бор. Усмоновнинг жияни 2013 йили ўлимидан олдин Мирзиёев рафиқасининг жиянига уйланган эди.

Ўрта Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубновнинг Би Би Сига берган интервьюсига кўра, бу ҳолдан ажабланмаслик керак.

«Буни оилавий самолет, деб ҳисобланг», – дейди у.

-Ўтиш даврининг ўзига ҳослиги ҳам шундадир, яъни Ислом Каримовнинг прогрессив-феодал режимидан, Мирзиёевнинг прогрессив-капиталистик режимига ўтилаяпти, дейди эксперт.

Алишер Усмонов 27 сентябр куни Тошкентда мегаюлдузлпар иштирокида катта тўй бериб, яна бир жиянини уйлантирган эди. Ўшанда Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат билан унинг рақсга тушгани элга овоза бўлган эди.

Манфаатлар тўқнашуви

Лондонлик таҳлилчи Алишер Илхомовнинг билдиришича, рус олигархининг ўзбек президентига бундай «арзон бўлмаган хизматни кўрсатиши» кучли манфаатлар тўқнашувини англатади.

«Бунга у ҳар қанча сабаб кўрсатиши мумкин (ўзининг шамол оти ҳали тайёр эмаслиги, ёки Ўзбек ҳаво йўлларига ишонмаслигини айтиб), бироқ манфаатлар тўқнашувини изга солишдаги бирламчи қоида, бу ҳақда баёнот беришдир, устига устак бу ҳолатни сенга ҳали рўкач қилмасларидан туриб», дея ёзди таҳлилчи 12 октябр куни ўз фейсбук саҳифасида.

Россия миллардерининг эса бугун Ўзбекистонда шахсий манфаатлари озмунча эмас.

Жумладан, 19 май куни президент Мирзиёев, Россия миллиардерига катта имтиёзлар берувчи Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.

2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул ушбу лойиҳага кетадиган сармоянинг катта қисми Алишер Усмонов улушига тўғри келади.

Шу йилнинг апрелида эса Мирзиёевнинг Москва сафари чоғи имзоланган 12 миллиард долларлик сармоя битимларининг ҳам камида ярми Усмонов назоратидаги тизилмаларга ажратилиши айтилади.

«Президент билан олигарх ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда ҳеч қандай шаффофликнинг йўқлиги, Ўзбекистон давлат ишларини юритишнинг замонавий тамойилларидан ҳали анча йироқлигини англатади.

Шунингдек бу, мамлакатда нафақат коррупция учун қулай муҳит борлиги, балки унинг олий даражада рағбатлантирилаётганини билдиради. Чунки, президентнинг шахсан ўзи, давлат манфаатларини шахсий манфаатларга аралаштириш муаммо эмаслигини намойиш қилмоқда», дейди жумладан лондонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2016
„Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб қолаётгани хақида Жахон Банкини ...
6 июн 2016
Йилдан йилга мамлакатда аҳоли сонининг ошиши, пул топиш қийинлашгани ва ўқиш сифатининг пасайгани боис Олий ўқув юртларига ўқишга кириш ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
5 август 2016
Таниқли актриса Саида Раметова билан боғлиқ видео водий ресторанларидан бирида қўл телефонида тасвирга олинган бўлиб, бунда у ҳинд қўшиқлардан ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...