Cатира
30 октябр 2017

Лола Тиллаеванинг сўз эркинлигига оид постидаги қусур нимада?

Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева инстаграм саҳифасида сўз эркинлиги инсонларнинг энг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ёзди.

Бу ҳуқуққа изоҳ бераркан, «эркаклар ва аёлларнинг тенглигига асосланган, ҳар бир шахс фикри, туйғулари ва қарашлари мужассам олий қадрият», деди узоқ йиллар давомида Европа ва Америкада яшаган Тиллаева.

Лола Тиллаева фикр эркинлигига тоқатли эканлигини ҳеч қачон кўрсатмаган. 2011 йили отасини диктатор деб атаган Rue89 француз нашри журналистлари билан судлашган эди.

Ўтган ҳафтада эса оилавий бизнесига тааллуқли яширин офшор схемаларга оид текширувлар натижасини эълон қилган Ғарбдаги бир неча нашрларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилганди.

Айнан Ислом Каримов даврида унинг қизи таъкидлаётган «фикр, сўз, ифода эркинлиги» ҳуқуқидан фойдаланган шахслар турмаларга ташланди.

Айнан Ислом Каримов даврида 159-модда каби ҳаддан ташқари кенгайтирилган ва ўзгача фикрдаги ҳар қандай шахсга қўлланиши мумкин бўлган даҳшатли жазо моддаси Жиноят кодексига киритилди.

Сўнгги мисол, Ислом Каримов ўлимидан кейин ҳам ўзгармаган тартибда 159-модда қўлланилиб, 27 сентябрь куни журналист Бобомурод Абдуллаев қамоққа олинди.

Парадокс шундаки, «ўз қарашларини эркин ифода этиш» ҳар бир шахснинг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ҳеч қандай эркинликларга ўрин бўлмаган тизимни яратган президент Каримовнинг қизи, узоқ йиллар Ўзбекистоннинг Юнескодаги элчиси бўлган Лола Тиллаева гапирмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2017
Ўзининг икки саҳифасини тўлиқ тез ёрдам хизмати фаолиятига бағишлаган “Оила ва жамият” газетаси (26.04) тиббиёт тизимидаги жиддий бир муаммони ...
16 январ 2022
1992 йилнинг 16 январида Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида стихияли намойиш Ислом Каримов буйруғи билан шафқатсиз бостирилган эди. Шу куни мен ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ўйлаб қолдим. Аслида бу ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...