Cатира
1 ноябр 2017

Ижтимоий тармоқлар Нью Йоркда Хелоуин куни ўзбекистонлик cодир этган теракт ҳақида

31 октябр куни Нью Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Саипов содир этган террор актида 8 киши ўлди, 11 киши яраланди. Автомобилини Қуйи Манхеттэндаги, Жаҳон савдо маркази яқинида велосипед йўлакчаси бўйлаб ҳайдаб болалар автобусига урган ҳужумчи қорнидан яраланган. Бироқ Америка матбуоти унинг тирик қолишини билдирмоқда.

Теракт ҳақида деярли барча йирик ўзбек нашрлари ёзди. Президент Мирзиёев Америка президентига хат йўллади. Бунда теракт суриштирувига барча куч ва воситалар билан кўмак бериш таклифини билдирди.

Ўзбеклар уюштирган терактларни суриштиришда Ўзбекистон рахбарининг кўмак бериш истаги илк бор кузатилмокда. «Тарихимизда илк бор давлатимиз рахбари бундай даҳшатли жиноятни суриштиришга ёрдам таклиф қилди» деб ёзди рус тилида чиқадиган «Независимая газета» интернет нашри журналисти Виктор Михайлов.

«Бу сўнгги йил ичида Марказий Осиёдан чиққанлар амалга оширган тўртинчи теракт. Олдин Туркияда, Швеция ва Россияда, энди эса АҚШда. Қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб бундай туркум, албатта аниқ тенденциядан далолат беради.

Афтидан, Марказий Осиё ҳукуматлари барча ўзгача фикрловчиларни ҳаддан ортиқ таъқиб қилади, муаммоси бор ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ўрнига, минтақа ташқарисига сиқиб чиқаришади. Бу мамлакатларга келгач ҳам, уларни қучоқ очиб кутиб олишмайди, ўз қийинчиликлари билан якка қолдиришади ва экстремистик тармоқларга қўшилишига йўл беришади» дея фикр билдирди россиялик олим Сергей Абашин.

Унга жавобан 2005 йилгача Тошкентда яшаган журналист Игорь Ротар қуйидаги изохни йўллади.

«Биринчидан, АҚШ (ва Европада ҳам) Ўрта Осиёдан келган қочқинларга тўла етарли нафақа пули беришади. Ҳар бир легал мигрант уларга бир неча ўн минг долларга тушади, жавоби эса бундай «миннатдорлик»… Албатта чиройли ва наив сўзларни мантра каби такрорлаш мумкин, репрессиялар экстремизмни қўзғотмоқда дея. Бироқ реал ҳаётга бунинг даҳли йўқ.

Бундай нодонлик олимга эмас, ҳуқуқ ҳимоячисига ҳос. Дарвоқе, мен Ўрта Осиё бўйича ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб ишлаганман ва маҳаллий диссидентларни ҳимоя қилган ғарб дипломатлари билан кўп гаплашганман, улар амалда диний эркинликлар мутлақо барқарорликни таъминламаслигини англаб етишган».

АҚШда содир қилинган навбатдаги теракт ҳорижий мамлакатларда яшаётган кўплаб ўзбекларни ғазабга келтирди.

«Соқолини белига тушириб, “аҳли суннатман”, деб алжирайдиган, бегуноҳ инсонларни ўлдириб, “Аллоҳ йўлида жиҳод қилдим”, дея жар соладиган бу манқуртлар биринчи навбатда Аллоҳнинг динига xиёнат қилган пасткашлардир!», дея баёнот берди «Эрк» партияси лидери Муҳаммад Солиҳ.

«Яна бир мол одамларни ўлдирди. Ва тағин Ўзбекистондан», деб ёзди Фарғона агентлиги бош муҳаррири Даниил Кислов

Нью Йоркда Хэллоуин куни юз берган ходиса бу йил ўзбеклар томонидан қилинган тўртинчи терактдир. 2017 йил январга ўтар кечаси Туркияда, 3 апрел куни Россияда ва 7 апрел куни Швецияда ва айни тарздаги терактлар содир қилишганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2016
Россия империяси олиб борган ишғолчи урушлар натижасида Марказий Осиëдаги хонликларга оид улкан тупроқлар, ўша ерларда яшаган “туземец”лар билан бирга ...
17 май 2023
Банкдаги пулни ўмарган, 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўмни  ВонXBet ўйинига тикиб юбориб ютқазган Нукусдаги банк ходими 8 йилга ...
18 июл 2018
“Биз фермерликнинг энг яхши даврларини ўтказиб қўйган эканмиз. Бу йилги аҳволимиз шундай далолат бермоқда”. Бу қашқадарёлик бир фермернинг эътирофи. ...
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...