Cатира
8 ноябр 2017

Рус миллатчилари Каримовга ҳайкал ўрнатилишига норозилик билдиришмоқда

Россиянинг «Родина» партияси, «Ватан йўлбарслари» ёшлар қаноти ва «Россия миллий-ватанпарварлари» жамоатчилик ташкилоти фаоллари Москва шаҳри маъмуриятининг Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш қарорига қарши митинглар ўтказгани ҳақида «Озодлик» радиоси хабар берди.

8 ноябрга келиб И.Каримовга ҳайкал ўрнатмаслик талаби билан Change.org сайтида эълон қилинган ва Россия президенти Владимир Путин номига ёзилган петицияга 6 ярим мингдан зиёд имзо тўпланди.

«Ислом Каримов Ўрта Осиё русофобияси, қонунсизлик ва ҳокимиятни узурпация қилиш рамзи» бўлгани айтилади, жумладан, петицияда.

2016 йили Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси И.Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифи билан Москва ҳукуматига мурожаат қилган эди.

Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин 2017 йилнинг 27 октябрида Россия пойтахтининг Якиманка туманида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳақида қарор чиқарди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 август 2017
“Темир хотин” филмида ўзбекларнинг пахта теришга мажбурланишини ҳажв қилган кинорежиссёр 2015 йилнинг октябрида Наманган далаларига теримга жўнатилганди. Рассом Туз, ...
12 январ 2017
Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди. ...
9 август 2021
Рассом Туз
4 июн 2018
Муҳаммад Бекжонни 2002 йилнинг 30 апрелида Зарафшон зонаси бошлиғи ўринбосари Бахти исмли бақалоқ подполковникнинг олдига олиб киришади. У билан ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...