Cатира
15 декабр 2017

Чаëннинг ниши – ўзбек талабасининг пичоғи бор

13 декабрь куни Тошкент ислом университети 4-курс талабаси Асқар Нодиров ўзбек-қозоқ чегарасида ўтаётиб посбон Толиб Файзиевни пичоқлаб тан жароҳати етказди. Тошкент ШИИББ расмийларига кўра, Асқар Нодиров (исм ўзгартирилган) қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши очилган.

Лекин ўзбек ёшлари орасида бундай ҳодиса бу йил илк бор кузатилаётгани йўқ.

Ноябрь ойида Истанбулда 27 яшар ўзбекстонлик Маъбуд Носиров хотини 25 ёшли Зарифа Шокировани пичоқлаб ўлдирганди, бундан сал илгари 34 ёшли сайрамлик Хайрулла Норметов хотинининг қорнига пичоқ тиқиб, оғир жароҳатлаганди.

Шу йилнинг май ойида 17 ёшли коллеж талабаси Жасурбек Ибрагимов ўз курсдошлари томонидан шафқатсиз калтаклаб ўлдирилганди.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 феврал 2017
Сўнгги вақтларда ўзбек матбуотида илгари тилга олинмаган мавзулар кўтарилаётганига бир неча марта эътибор қаратгандек. «Оила ва жамият» газетасида (22.02) ...
4 апрел 2021
Муҳтарам ўқувчи, сиз билан Ўзбекистон ғарбининг олис Дружба шаҳридаги қозонхона гўлахи бўлган Қўйлининг Покистондаги Пешавор шаҳригача бўлган саргардонлигини кузатдик. Мана, ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
25 октябр 2015
Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...