Cатира
8 феврал 2018

Ўзбекистонда фақат рухсат этилган жойларни суратга олиш мумкин

Президент Мирзиёев чет эллик сайёҳларга мамлакат ҳудудида фотосурат олишга рухсат берувчи қарор чиқарди.

6 февраль куни имзоланган бу қарорга кўра, сайёҳларга махсус рўйхат билан чекланган объектлардан ташқари жойларни суратга олиш рухсат этилади.

Қарорда суратга олиш тақиқланган ёки махсус рухсат олиниши керак бўлган объектлар рўйхати алоҳида илова қилиниши айтилади.

Келаси ойдан Ўзбекистонга хизмат сафарини режалаган европалик бир сайёҳ «Элтуз» нашрига бу юзадан жиддий хавотирини билдирди.

Гап шундаки, элчихона ходими унга борадиган жойлари соатма-соат аниқ белгиланган йўл харитаси тайёрлаб берган.

Ўзбекистонга сафар визасини тасдиқлатиш учун у бориладиган ҳар бир ҳудуд, ҳар бир учрашиладиган одам тўғрисида батафсил келишиб олишга узоқ вақт сарфлаган.

«Бу ҳужжат менинг Ўзбекистонга сафарим Шимолий Кореяга бориш каби оғир кечишини англатади», деди у «Элтуз» нашрига.

Рассом Туз,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 март 2019
Гулнора Каримованинг умумий тартибдаги қамоққа ўтказилиши ва фарзандларининг дунёга шарманда бўлдингиз деб жар солиши мавсум-мавсум бўлиб давом этадиган сериални ...
25 феврал 2022
“Владимир Зеленский ундан деярли ҳеч ким кутмаган ролни ўйнамоқда: Украинанинг уруш давридаги президенти ролини”, деб ёзди New York Times ...
13 июн 2016
Орландодаги Гей клубга ҳужум уюштирган 29 яшар Умар Метин Сиддиқийнинг хотини Ситора Алишерзода Юсуфий ўзбекистонлик бўлган, аммо улар 2013 ...
11 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган уй томидаги сигир видеоси ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Сув босқини оқибатида 1 май ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...