Cатира
1 март 2018

Ана холос – пишди гилос!

Президент Мирзиёев 27 февраль кунги селектор йиғилишида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат ширкатини мева-сабзавот экспорти режасини бажармаганликда айблаб танқид қилди.

Президент танқиди ортидан холдинг раиси Тоҳир Жалилов, жумладан, «Ўзагроэкспорт» ширкати Ўзбекистонда етиштирилган гилоснинг ҳаммасини сотиб олиш қарорини билдирди.

«Биз сиз етиштирган барча гилос ҳосилини сотиб оламиз», — деди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалилов gazeta.uzга берган интервьюсида.

«Ўзагроэкспорт» ширкати деҳқон хўжаликлари ва ер эгаларидан нафақат 1-2-3, балки рақобатга мос келмайдиган паст навларни ҳам сотиб олишини билдирган.

Рассом Адолат деҳқондан гилос ҳосилининг ҳаммасини давлат режаси учун талаб қилаётган мулозимни акс эттиради.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июн 2016
Қирғиз матбуотининг билдиришича, 18 июн куни милицияга мурожаат қилган жалолободлик аёл, қишлоқ масжиди имомининг ўз ўғлини зўрлагани ҳақида ариза ...
13 март 2017
Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир. Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла. ...
1 март 2017
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир ...
6 сентябр 2016
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сафарига бағишланган махсус кўрсатувда Ислом Каримов иш топиш учун хорижга чиқиб кетганлардан ижирғанишини билдириб: «Бунақаларни ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...