Cатира
13 март 2018

«Озодлик» радиоси 65 йилдан бери КГБ нишонида

Бундан 65 йил олдин, 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилида илк бора мана бу сўзлар янгради:

«Озодлик» радиосидан гапирамиз! «Озодлик»дан гапирамиз! Ассалому алайкум».

У Совет Иттифоқидаги ўзбеклар учун ҳозирланган «Туркистон бир» лойиҳаси доирасида «Озодлик» номи билан эфирга узатилди ва биринчи эшиттиришидан ҳозирга қадар ўз номини ўзгартирмай келаëтир. Бу ном ўтган 60 йил ичида бутун дунё ўзбеклари биладиган таниқли брэндга айланди. (Радионинг рус хизмати аввалига «Освобождение» номи билан иш бошлаб, кейинроқ «Свобода»га айланган эди.)

«Озодлик»нинг ўзбек хизмати илк эшиттиришларида 1937 йилги Сталин қатлиомидан омон қолиб, Европадан бошпана топган ўзбек ойдинлари – Туркистон легиони ташаббусчи ва етакчиларига таянди.

Ўзларини Туркистон ойдинлари деб билган ватандошлар эрк, ҳуррият ва инсон ҳақлари ҳақидаги тушунчаларини илк кунлардан бошлаб «Озодлик» микрофони олдида ўқишди.

“Элтуз” билан суҳбатлашган хоразмлик пенсионер Илҳом ака радиоприëмник орқали ўтган асрнинг етмишинчи йилларида кунора «Озодлик» эшитганини гапириб берди.

Совет Ўзбекистони раҳбарлари ва ДХҚ (КГБ) зобитлари илк кунлариданоқ бу радио овозини ўчириш, мухбирларини қўрқитиш ва террор қилишни бошладилар.

«Совет Ўзбекистони» газетасида ҳар ҳафтада бир марта «Озодлик» радиоси ва унда чиқиш қилаëтган Боймирза Ҳайитга қарши мақолалар чоп қилинар эди.

1981 йилда радионинг Мюнхендаги бош қароргоҳида Руминия махфий хизматлари томонидан қўйилган бомба портлади.

1995 йилда СССРда “қайта қуриш ва ошкоралик” сиëсати бошланганидан сўнг бу хуружлар оқими бироз сусайгандек бўлди.

1991 йилда Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Ислом Каримов бошчилигидаги режим «Озодлик» радиосига қарши тизимли кураш олиб борди.

Расмий матбуотда «Озодлик»ка қарши мақолалар мунтазам чоп қилиниб турилди. Ўзбекистон МХХ тизимларида ишлаган собиқ зобитнинг «Элтуз»га айтишича, “Озодлик»ка қарши контртадбирлар махсус бўлинма тарафидан 1991 йилдан то бугунга қадар амалга оширилмоқда”.

Суҳбатдошга кўра, бу тадбирлар доирасида “радио мухбирларини жосус қилиб ëллаш, уларига қарши обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатиш, республикадаги обрўли кишилар номидан радиодаги мақолаларга қарши мақолалар уюштириш” ишлари олиб борилган.

Суҳбатдошнинг яна айтишича, «Озодлик»да чиққанлар мониторинг қилинган ва уларнинг радио билан бошқа мулоқот қилмаслиги “таъминланган”.

2005 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги талаби билан «Озодлик» радиоси Тошкент бюросининг ëпилишиши, МХХ собиқ зобитига кўра, “консерватив кучлар ғалабаси“ бўлган.

МХХ собиқ мулозимига кўра, “2005 йилдан тортиб бугунга қадар «Озодлик»ка қарши контртадбирлар” давом этмоқда.

Мулозимнинг ишонишича, “Каримов даврида биринчи шахсга масжидда ҳамроҳ бўлишга изн берилган ва 2016 йилнинг 28 апрель куни Юнусобод туманидаги Мирза Юсуф жомеъ масжидига имом-хатиб қилиб тайинланган Раҳматуллоҳ Сайфутдинов МХХдаги кураторлари “тавсиясига кўра жума ваъзлари фокусини белгилайди”.

2 март кунги гейларнинг туғилишига оид ваъзини ëритган «Озодлик» радиосини “мунофиқлар радиоси”га чиқаргани ва унинг “жанозасини” ўқигани “МХХ тавсияси” билан бўлган», дейди «Элтуз» суҳбатлашган собиқ мулозим.

«Озодлик» радиосида сўнгги пайтда берилаëтган “МХХ коррупционер мулозимларига қарши мақолалар контора ғашига тегаëтгани сир эмас”, дейди собиқ мулозим.

Аюб Мингбоев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 январ 2017
Ижтимоий тармоқда қорқиз кийимини кийган эркакни ҳақоратлаб сўкиб, калтаклангани акс этган видео пайдо бўлди. Шу бугун фейсбукга қўйилган, қўл ...
8 декабр 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
10 феврал 2023
Ўткан хафта Қахрамон Мараш, Малатия, Усмония, Адана, Хатай ва Ғози Антепдаги юртдошларим учун оғир бўлди. Улар Туркия тарихидаги оғир ...
1 май 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналистлар Бобожоновларнинг уйлари мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани «қаноатлантирмаслик» ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...