Cатира
4 май 2018

Эрдўғон: «Ўртамизда бирор тош бўлса, йўқ қиламиз!»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 апрель кунги ташрифи чоғида сўзлаган нутқида Ўзбекистонни ўз ота юрти дея таърифлади.

«Ота юртим Ўзбекистонда бўлганимдан жудаям бахтиёрман!», «Дўстинг билан қўлдош бўл!», «Ўртамизда неки тош бўлса, йўқ қиламиз!» деди турк президенти ўз нутқида.

Иқтисодининг юксаклиги жиҳатидан Туркиянинг дунёда иккинчи ўринда туришини писанда қиларкан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон Осиёни Европа билан боғлайдиган муҳим марказга айланишини айтди.

Расмий хабарларга кўра, Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг 25 та ҳужжат имзоланган, 3 миллиард долларлик келишувларга эришилган.

«Туркия – буюк турк миллатларининг ватани бу! Биз энди бирлашишимиз шарт! Орамизга қандайдир ишончсизлик, совуқлик тушиб қолган эди. Лекин икковимиз бир бўлиб бу музларни эритдик ва бу муз энди ҳеч қачон бўлмайди!» деди Мирзиёев.

Рассом Туз илк бор қардошининг ҳақиқий сиёсий нутқини эшитган ўзбеклар расмини чизди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 март 2017
20 март куни эълон қилинган энг бахтли мамлакатлар рейтингида Ўзбекистонликлар барча собиқ Совет давлатларини ортда қолдирди. Gallup тадқиқот маркази ...
26 сентябр 2016
Бугун қишлоқда энг муҳим иш пахта йиғим-терими бўлиб турибди. Ҳокимият вакиллари пахта бу сиёсат эканини айтиб, ўқитувчи ва шифокорларни, ...
13 март 2017
Мархум президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш қарорини изоҳлашни сўраб, Элтуз нашри жамиятшунос олим Баходир Мусаевга мурожаат этди. Бундан илгари ...
16 апрел 2017
Муҳолифатдаги “Бирлик” партияси лидери, ҳозир АҚШда яшаëтган Абдураҳим Пўлатов Туркия ватандошларига мурожаат қилиб, якшанба куни Туркияда президент ваколатини узайтириш ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...