Cатира
19 июл 2018

«Севимли ТВ» секс кўрсатиб балога қолди

Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида 15 июль кечки пайт кўриниб кетган секс саҳнаси ҳақидаги маломатлар ижтимоий тармоқда ҳали ҳам тингани йўқ.

Гарчи бу тасвир тасодифан кетиб қолганини билдириб, телеканал мутасаддилари узр сўрашди.

Бунинг устига, бу воқеа 22.00 дан кейин, вояга етмаган болалар ухлаши керак бўлган соатда содир бўлганини айтишди.

«Техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид бўлган эпизод кетиб қолди», дея ёзишди улар.

Канал маъмуриятининг Фейсбук саҳифасида билдиришига кўра, «ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилган».

Бироқ ижтимоий тармоқ ҳамон жунбушда.

«Шу сабабдан бу ва бунга ухшаган каналларни таг-томири бн купориб ташлаш керак. Бу ва бунга ухшаган каналлар жамиятни тарбиялашда, Гарбни закази бн ишлаши ва келажак 20 йилда Узбекистон халки Гарблашган тарбияда, ярим ялангоч, зинокор, арокхур, хаёли фикри факат маъишатдан кайфу сафодан иборат бир максадсиз жамиятга айланиши, айни шу максад Гарбни бу каналлар олдига куйган заказларидан бири. Бу шахвоний сцена тасодиф ва бошка кайтарилмайди деб уйлаганлар, ута колок фикрлидиган, ишонувчи содда одамлар деб уйлайман. Бу ва бунга ухшаган каналларни асли максади, бу ва бунга ухшаган шахвоний бузук фильмларни кун давомида бемалол курсатиб, кундаги курсатувлар тартибига киргазишдан бошка нарса эмас», дея ёзди (имло хатолари сақланди) Дилшод Убайдуллаев исмли юзер.

Ўзбекистон дунёвий демократик давлат эканини айтиб, маълум соатларда шундай фильмлар ҳам кўрсатилиши нормал ҳолат эканини айтаётганлар ҳам бор.

Уларга қарши «от қамчилаётганлар» эса ўзбек калималарида «порно», «секс» каби ёт сўзларни ишлатмасликни ҳам талаб қилишмоқда.

«UZ да ҳамма осмондан оёғи осилиб тушган. Чунки секс йўқ. СЕКС бўлмаган. Ва секс бундан кейин ҳам бўлмаса керак. Чунки ҳамма қип-қизил ёлғончи. Хуллас, аввал рост гапиришни ўрганишимиз керак, оқни оқ, қорани қора, сексни эса секс, деб атайлик», дейди Тарас Бульба ники остидаги фейсбук юзери.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2018
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг исломий таҳдид ҳақидаги баёнотидан сўнг, мустақил манбаларнинг «Элтуз»га хабар беришича, Мусулмонлар идораси котибияти бўлими мудири ...
19 июн 2018
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўзининг facebokдаги саҳифасида билдиришича, 2014 йили АҚШ ватандошлигини олган асли қашқадарëлик Зокир Алиев АҚШда халқаро ...
6 ноябр 2020
 Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди. Мана, ҳафта бир айланди ва яна ...
9 октябр 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...