Cатира
17 октябр 2018

Ўзбекистонда француз виносини чиқаришга ҳали эрта

Президент Мирзиёевнинг Парижга сафари чоғи илгари сурилган Ўзбекистонда француз виноси ишлаб чиқариш ғояси «эчки, лимон ва товуқ» ривояти каби фиаскога учраши мумкин.

Республика карантин идораси ходими «Элтуз» нашрига узумнинг француз навлари бир нечта вирусли касалликларга эгалиги учун карантиндан ўтмаганини норасмий тарзда билдирди.

«Шунинг учун эндиликда Франциядан фақат дезинфекцияланган узум қаламчалари келтирилиб, IN VITRO усулида кўпайтириш лойиҳаси устида ишланяпти», деди у.

Айни лойиҳа устида ишлайтган мутахассиснинг «Элтуз»га билдиришича, 60 миллион дона дезинфецияланган кўчатга эҳтиёж бор. Акс ҳолда, мутахассига кўра, Европадаги токларда мавжуд зараркунандалар Ўзбекистондаги токзорларни қириб юбориши эҳтимоли катта.

Ўзбекистон матбуоти бундан аввалроқ мамлакатда 20 минг гектар плантацияда юқори сифатли француз виноси ишлаб чиқаришга келишилгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2016
15 июндан 25 июнгача, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан Ўзбекистонга одамлар, юклар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилади. Ўш вилоятининг ...
12 март 2019
Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди. Ҳали мактабни ...
29 апрел 2016
Ўзбек матбуотининг бу жазавасига 12 апрел куни, “Тошкент” телеканалида СТАРТ берилди. Ўша куни бу телеканал, кечки прайм тайм вақтида, ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...