Асосий мавзулар
2 март 2023

Горби, Горби…

Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв туғилган кун.

Айнан Горбачёв берган ҳуррият боис мен – журфакнинг оддий талабаси мустақил “Эркин сўз” газетасини нашр қилдим, «Эркин ëшлар» уюшмасини тузиб, талабаларни ҳаракатга келтириш ташаббускорларидан бири бўлдим. Ўшанда совет мафкурасидан мияси бетон каби қотган домлалар сенга бу журъатни ким берди деганида, Михаил Горбачёв деганман.

Айни журъат қанотида Ўзбекистондаги илк мустақил ТВ ташкилотчиси бўлдим. Агар Горбачёв бўлмаганида Ўзбекистон мустақил бўлмас эди. Горбачёвдан миннатдорман. Фақат бу миннатдорлик қатида озгина гина-кудурат ҳам бор.

Бизга демократия, сўз эркинлиги ва, энг муҳими, мустақиллик ато қилган Горбачёв бошимизга Каримов каби бир жоҳил мустабидни тикиб кетди. 1989 йилнинг 23 июни куни Михаил Горбачёв Ўзбекистон Компартияси биринчи котиблигига Каримовни тайинлади.

Инсоф юзасидан айтиш керак, Горбачёв аввал бошиданоқ Каримов номзодига қарши чиқди ва унинг номзодини тасдиқламади. Кадрлар бўйича масъул Егор Лигачёв ҳам Каримовга қарши бўлди. Улар тасарруфидаги маълумотларда Каримов бошқалардан ажралмайдиган жоҳил бир обком котиби эди.

Аммо СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзе Горбачёвни кўндирган. Совет Иттифоқи каби улкан мамлакатнинг минг бир ташвиши билан банд Горбачёв шартли тарзда бу нусхани Ўзбекистонга раҳбар қилиб қўйди. У ëғи нима бўлганига тарих гувоҳ.

Барибир Горбачёвга узоқ умр тилайман ва у ўзи яратган калтакесаклардан узоқроқ яшайди, деб умид қиламан.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2016
Дарахтлар ҳимоси учун имзо йиғаётган экологик ҳаракат фаоли Фарида Шафиуллинанинг сўзларига кўра шаҳар маъмурларининг кейинги ҳаракати мутлақо мантиқсиз: «Шаҳарга ...
15 ноябр 2016
Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган сайлов ҳар галгидек чўнтак партияларнинг ўзаро келишуви натижасида ўтиши айтилмоқда. Бирорта партия ҳокимият тепасига келишни ...
15 феврал 2021
Воқеа бизнинг кунларда бўлиб ўтади. Фарҳод 18 ëшда. У севгига муштоқ. Маънавиятсиз синфдошлари телефонда ҳард порно кўриб ўтиришганида Фарҳод ...
30 апрел 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни журналист Бобожоновларга тегишли уйларни тортиб олиш тўғрисидаги суд қарорларини ўз кучида ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...