Кундалик
4 декабр 2015

Халқаро меҳнат ташкилотининг пахта иши

(ХМТ) Халқаро меҳнат ташкилоти пахта йиғим теримида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга оид мониторинг натижаларини эълон қилди. ХМТ экспертлари: «2015 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнатидан ёки мажбурий меҳнатдан фойдаланилганига далиллар топишмаган».

Шу билан бирга, ҳисоботда таъкидландики, “пахта теримига катталарни жалб қилиш билан боғлиқ мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани эҳтимолий ҳавфи катта”.

Бу натижалар ушбу тадқиқотларни ўтказган ва бундай хулоса чиқарганларнинг ўз ишини тўғри ва ҳалол уддалаганлигини савол остига қўяди.

Нима учун Ўзбекистон ҳукумати ХМТ вакилларини пахта далаларига қўйишга рози бўлди?

Шу йилнинг бошида, Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, модернизация ва диверсификация қилишга йўналтирилган лойиҳалар учун $ 500 миллион сўмлик кредит берилишини тасдиқлади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, айниқса 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, касаба уюшмалари келади ва бизнес ташкилотларини бирлаштирган «пахта кампанияси» коалицияси билан бирга, Жаҳон банки лойиҳаларини амалга оширишда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга рухсат бермаслик талаби билан чиқишди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари босими остида Банк Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тадқиқ қилиш мақсадида мустақил аудит ташкилотини таклиф қилишга рози бўлди.

Лекин Жаҳон Банки аслида мустақил учинчи томонни аудитга таклиф қилиш ўрнига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг органи сифатида, фақат ҳукумат билан биргаликда ишлаши мумкин бўлган Халқаро Меҳнат ташкилоти билан шартнома имзолади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳукумати ва ХМТ қўшма мониторинг ўтказиш каби «ишқий» битимга рози бўлишди. Бу ўринда „қўшма“ деган сўз ушбу тадбирнинг қанчалик мустақиллигини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон ХМТ экспертларига 2015 йилда пахта теримида далаларга чиқиб, турли муассасаларга бориб, одамлар орасида сўровлар ўтказишга руҳсат берди.

Буни агар тушунчалар ўрни албашиб қолмаганида, балки ижобий ўзгариш ўрнида қабул қилиш ҳам мумкин эди.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат маҳаллий расмийлар томонидан Бош вазир Мирзиёевнинг буйруғига кўра ташкил қилинган, шундан келиб чиқиб иккинчи текширувчи томон ҳукуматнинг ўзи бўларкан, бундай текширувларни ҳечам мустақил дея атаб бўлмайди.

Амалда, бу ХМТ экспертларининг ҳукумат вакиллари иштирокисиз конфиденциал тарзда пахта текримчиларидан интервью олишга ҳақсиз бўлишганини англатади. Ҳар бир гуруҳ ХМТнинг битта эксперти ва уч тўртта маҳаллий мулозимлардан таркиб топган.

Ҳисоботга кўра, мониторинг давомида 10 минг интервю амалга оширилган. Бироқ, расмийлар иштирокида олинган бу интервьюларнинг нархи жудаям пастдир, чунки бу – Ўзбекистон. Бу бошлиқлар олдида қўрқув даражаси мутлақ бўлган мамлакатдир.

Ишини йўқотишдан қўрқиб, пахта теримига чиққан муаллим ёки хамширанинг, расмийлар ҳузурида тағин айни қўрқув важидан бу ҳақда гапириши амри маҳолдир.

ХМТ ёки Жаҳон банкига бундай монитор нима учун керак бўлди?

Менинг назаримда ХМТ ва Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан мунтазам фойдаланилаётганини эътироф этмаслик истаги, нимаики бўлмасин Ўзбекистонда қолишни истаётганлари билан боғлиқ.

Агар ХМТ, Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатни тамсил қилаётгани тўғрисидаги ҳақиқатларни айтса, Жаҳон банки эса лойиҳаларини тўхтатишга қарор берса, шу билан ушбу ташкилотларнинг мамлакатни тарк этишларига тўғри келади. Шундай қилиб, ХМТ ва Жаҳон банки, Ўзбекистон қаршисида айёрлик билан “яхши полициячи” ролини ўйнаб, юмшоқ усуллар билан, яъни маданий йўл тутишга ундаш билан вазиятни ўнглашга интилмоқда.

«Ўзбекистонда муносиб иш ўринлари» деб аталмиш дастурни амалга ошириш учун ХМТ 10 миллион доллар олди ва афтидан ташкилотга ўз дастурини ёпилишига олиб келиши мумкин бўлган муаммолардан ҳеч бир наф йўқ.

Тахминан айни шароитда Ўзбекистондаги бошқа БМТ агентликлари, UNICEF, UNDP фаолият юргизиб келмоқда. Ушбу ташкилотлар амалга ошираётган лойихалар, эҳтимол мамлакат учун фойдалидир, бироқ биз юқорида таъкидлаганимиздек “мустақиллик” атамаси ўрни алмашгани ҳолатига дуч келамиз.

Бу уларнинг ташвиши эмас

Бу йил Ўзбекистондаги пахта йиғим-теримига сафарбарлик алоҳида бир ўтакетган сурбетлик билан амалга оширилганига кўра ажралиб туради.

Ҳукумат мураккаб вазифани уддалаши лозим бўлди: Халқаро Меҳнат ташкилоти билан мажбурий меҳнатдан фойдаланиш бўйича қўшма «мониторинг»ни амалга ошириш билан бир вақтнинг ўзида, миллионлаб одамларни пахта теришга мажбурий сафарбар қилиш. Яъни аввал одамларни далага ҳайдаб, кейин ўзини ўзи текшириш каби.

Бу иккиюзлама сиёсатда муваффақият гарови, қўрқувда, одамларнинг жим бўлишга мажбурлашда эди. ХМТ экспертларини киритиш, киритмаслик масаласини ҳал қилганларнинг, мен ўйлайман, одамлар танқид қилишга журъат эта олишмайди деб ўйлашган, ва тан олиш керак, улар хато қилишмаган.

Мажбурий сафарбарлик, Ватанга пахта ҳосилини йиғиб териб олишда ёрдам беришга қаратилган, кучайтирилган ташвиқот остида амалга оширилди. Камолот Ёшлар ҳаракати (Комсомол деб ўқинг), „Нуроний“, Махалла жамғармалари, Хотин қизлар қўмитаси, одамларни теримга даъват қилувчи чақириқлар чиқаришди. Бу чақириқлардаги пафос шу қадар юксак эдики, бунга тайёр бўлмаган одамнинг ҳаёлига, мамлакатнинг бутун келажаги пахта ҳосилига боғлиқ дея ўйлаши тайин эди.

Бу нарса оммавий тартибда талабалар ва давлат муассасалари хизматчиларидан ёздириб олинадиган пахта теримига ўз ихтиёри билан чиқишига оид тилхатларига ҳам тааллуқлидир. Бу тилхатлар мутлақо ХМТ экспертлари учун, кўнгилли пахта теримининг рад қилиб бўлмас далили сифатида ўйлаб топилган эди.

Шу билан бир вақтда, расмийлар мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги баннерлар осиб ва ҳатто у ерда ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, шикоят қилиш мумкинлигига ҳам ишора қилишди.

Шубҳасиз, доно ўзбек халқи, телефон рақамлари ва баннерларнинг ўзлари учун эмас, бошқа бировлар учун қўйилганини яхши билишади. Мактаблардан бирининг ўқитувчиси “бу ҳудди шизофренияга ўхшайди. Шикоят қилишдан наф борми, агар ҳокимнинг ўзи, маҳаллий прокуратура ва милиция ёрдамида мажбурлаётган бўлса” деган эди. Шундай қилиб, кимгадир шикоят қилиш каби сароб имконият, халқаро ташкилотлардан келган тентаклар учун бир уйдирма бўлиб қолди.

Мантиқан олганда эса бу Ўзбекистон учун оддий ҳолат – гап бошқа, амалда эса бунинг мутлақо тескариси. Халқ совет замонларидан буён бу икки юзламачилик, ҳукуматнинг икки хил ўйинларига кўниккан. Фақат ХМТ кузатувчилари буни кўра олишмади, бу билан ўз малакасизликларини кўрсатишди.

Ўзбекистондаги қўрқув асосига қурилган қабоҳатли пахта ишлаб чиқариш тизимида товламачилик, мажбурлаш аломатлари ҳамон сақланмоқда. Бу тузумни халқаро ташкилотлар талаб қилгани учун эмас, жамиятни чиритаётган ва унинг келажагини йўқ қилаётган, ҳар йил давом этаётган қулликдан инсонларни озод этиш учун, шу билан бирга ҳукуматни халқаро ташкилотларни ва ўз ўзини алдаш заруратидан ҳам озод этиш учун лозимдир.

Умида Ниязова,
Инсон ҳақлари бўйича Ўзбек-Герман Форуми (UGF) рахбари
UGF ҳар йили маҳаллий фаоллар билан биргаликда мажбурий меҳнат юзасидан мустақил мониторинг ўтказиб келади.

Тағин ўқинг
27 сентябр 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 26 сентябрь куни француз олими Стефан Дюдуанон (Stefan Dudouannon) иштирокида шоир Чўлпон хотирасига ...
6 январ 2017
Миллий олимпия қўмитасининг 6 январ куни бўлиб ўтган XXX Бош Ассамблеяси йиғилишида Қўмита Вице президентлигига Салим Абдувалиев сайланди. Шунингдек ...
10 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан. “Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ...
21 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Куз келиб, тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...