Кундалик
30 август 2016

Каримов даври, ўлимининг расмий тасдиғи йўқлигига қарамай тугади

Кеча, 29 август куни, қатор интернет нашрлари, Ўзбекистон президентининг ўлими ҳақидаги хабарни чоп қилди, жумладан биз ҳам. Ҳозирга қадар мамлакат президенти ўлими ҳақидаги хабарнинг на тасдиғи, на расмий раддияси билдирилгани йўқ.

Россиянинг РИА Ахборот агентлиги “президент маҳкамаси”даги номсиз манбадан иқтибос кетириб, Каримов “илгаригидек шифохонада қолаётгани, унинг ўлими ҳақидаги хабар ҳақиқатга мувофиқ эмас»лигини билдиради.

Каримов саломатлигининг аҳволи ҳақида расмий маълумотнинг йўқлигига қарамай, кўп сонли экспертлар, унинг сиёсий ўлик экани ва ҳар қандай шароитда мамлакат устидан ҳокимиятни сақлаб қола олмаслигини айтишмоқда.

“Каримов тирик ёки ўлгани, аллақачон ҳеч бир аҳамиятга эга эмас. Сиёсий маънода у аллақачон мурда, чунки ўзининг қартайган ёшида ва инсультдан сўнг ўз президентлик ваколатларига, яқин келажакда ҳам, узоқ истиқболда ҳам қайта олмайди. Бу дегани, кеча аллақачон, шифокорлар ташхисидан сўнг, Конституциянинг 96-моддаси ҳаракатга келтирилиши лозимлигини англатади. Нима учун бу иш қилинмади? Нима учун Олий Мажлис Сенати чақирилмади? У аллақачон танаффуссиз режимда музокара олиб бориши лозим эди.

Агар 96-модда ҳаракатга келтирилмаган бўлса, буни аксил-конституцион қадам дея аташ мумкин холос. Ҳа, муайян вазиятларда ҳаракатсизлик ҳам қонунга қарши жиноят сифатида кўрилади. Агар Сенатнинг ўз ваколатини бажаришига тўсқинлик қилинган ёки унга президентнинг аҳволи ҳақида етарли даражада хабар берилмаган бўлса, у ҳолда бу мавжуд қонунга қаршилик, яъни жиноят дея ҳисобланади.

Бошқа сўз билан айтганда, кўпчилик ҳозир, президент ўликми ёки тирикми деган гап билан овора бўлиб қолди, аслида улар мамлакатнинг уч кундирки конституцион-ҳуқуқий вакуумда қолаётгани ва давлатнинг легал рахбари йўқлигига диққат қилишлари лозим эди”, – дея ёзди Шарқ тадқиқотлари мактаби ва африканистика Лондон университети илмий ходими Алишер Илҳомов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 апрел 2018
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни санъаткорлар иштирокида «Тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда мажлисда ...
5 май 2020
2016 йил 29 декабрь куни учинчи отряд бошлиғи олдимга келиб: – Сизга “муассаса ички тартиб қоидасини бузди”, деб ҳужжат ...
5 май 2016
Туркияда ўзбекистонлик эр-хотин туркиялик таниқли яҳудий тадбиркор Жак Карако ва унинг рафиқаси Жоржия Каракони ўлдирганликда айбланиб, 2014 йили ҳибсга ...
9 март 2021
«Элтуз»га қашқадарёлик фуқаро жўнатган видеода Ғузор тумани Қовчин қишлоғи тиббиёт пункти биносининг хароб аҳволи акс этган. Қишлоқ тиббиёт пункти ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...