Кундалик
1 феврал 2016

BJ’s Wholesale Club савдо компанияси ўзбек пахтасидан воз кечади

2016 йил 27 январь куни BJ’s Wholesale Club чакана савдо компанияси Пахта мажбурияти (Cotton Pledge)га имзо чеккан 200 дан ортиқ бренд ва компания сафига қўшилди. Бу билан у Ўзбекистон ҳукумати ўзининг пахта секторида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўймаганига қадар ўзбек пахтасидан маҳсулотлар ишлаб чиқармасликни ўз зиммасига олди.

“Сифатли кийим-кечак ва уй учун товарлар ишлаб чиқарувчи чакана савдо компанияси ўлароқ, Ўзбекистон ёки бошқа ҳар қандай давлатда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик ҳақида гапиришда давом этишимиз шарт”, деди сифат ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш бўйича вице-президент ёрдамчиси Скотт Уильямс компания томонидан тарқатилган пресс-релизда.

Пахта ишлаб чиқаришдаги мажбурий меҳнат кўплаб мамлакатларда ҳалигача кенг тарқалганига қарамай, ҳеч бирида Ўзбекистондагичалик улкан ташкилий кўламга эга эмас. Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан ортиқ фуқарони мамлакат пахта далаларида ишлашга мажбурлайди. Ҳар кузда ҳукумат университетлар ва давлат муассасаларини бир неча ойга ёпиб қўяди ва талабалар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларини пахта далаларига жўнатади. Кийим-кечак ва уй учун товарлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муваффақият келтирди. Ўзбекистон ҳукумати вояга етмаган болаларни пахтага ёппасига жалб қилишни тўхтатди. Аммо мажбурий меҳнатнинг барча кўринишларига чек қўйиш учун пахтачилик тизими ислоҳ қилинишини шарт.

“Пахта мажбуриятини имзолаб, BJ’s компанияси ўзига етакчилик вазифасини олди. Глобал таъминот занжирида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш орқали ишлаб чиқарилган материаллардан воз кейиш қийин масала. Лекин BJ’s каби компанияларнинг бу ҳаракатга қўшилиши ва бутун тармоқда ўзгаришлар ясаш йўлидаги кучларни бирлаштириши орқали бунинг имкони бор. Бу ҳужжатни имзолаган ҳар бир компания дунёмизни замонавий қулликка барҳам беришга бир қадам яқинлаштиради”, деди Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши Пахта мажбурияти ташаббускори бўлган Responsible Sourcing Network ноҳукумат ташкилоти директори Patricia Jurewicz.

Ўзбек пахтасидан фойдаланмасликка доир Пахта мажбуриятини имзолаган ташкилотлар рўйхатини қуйида кўриш мумкин.

Тағин ўқинг
21 июн 2017
Президент Мирзиеев ташаббуслари билан ўзбекистонликларни ҳурсанд қилишда давом этмоқда. 15 июн куни, Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафари ортидан, республикада ҳам ...
18 май 2022
Яқинда “Элтуз”да Наманган вилояти солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида эълон қилинган мақолага мамлакатнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари эътибор қаратмади. “Элтуз” ...
25 январ 2021
AҚШ президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан аввал Ўзбекистондаги Қарши шаҳри яқинида жойлашган Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган ҳарбийларга тўлиқ ...
10 март 2020
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...