Вақт машинаси
6 апрел 2017

6 апрел – Москвада илк трамвай йўлга чиқди

1899 йилнинг 6 апрелида Москва йўлларида электр билан юрадиган трамвай пайдо бўлди.

Бу трамвай от тортиб юрадиган “кўнка” аравалар ўрнини олди. Янги трамвайлар эрталаб соат саккиздан то кечки саккизгача 14 минутлик интервалда шаҳар бўйлаб қатнай бошлади. Бутун линия бўйлаб саëхат қилиш учун 6 копейка (иккита тухумни нархи) тўлаб чипта олиш кифоя эди. 1907 йилдан бошлаб трамвайлар Санкт-Петербургда ҳам юра бошлади.

Россиядаги илк трамвайлар Британиянимнг «Бреш» ширкатида ясалган эди.

Тошкентда электр трамвайи ҳаракати 1912 йил 29 декабрда очилди

Тез ва қулай транспорт воситаси ҳисобланган трамвайлар кўчани кўнка вақтидаги 230 отнинг тезакларидан қутқаргани айтилади.

Тошкентнинг руслар яшайдиган қисмидаги «Воскресенский» бозоридан турли томонларга умумий узунлиги 20 верст бўлган етти трамвай линияси тарқаган. Агар 1912 йилда жамиятнинг “кўнка” трамвайидан ялпи тушум 260 минг рублни ташкил этган бўлса, 1913 йилда электр қувватига ўтилгач у 504 минг рублгача ўсди. Йўловчиларни ташиш ҳам кескин ошди. 1912 йилда у 5323 нафар одамни ташкил этган бўлса, 1913 йилда йўловчилар сони 10 млн. нафардан ошиб кетгани айтилади.

Тошкентда от тортиб юрадиган трамвай тарихи эса 1896 йилга тақалади

1896 йилда Тошкент хокимияти Бельгия жамияти вакили Э. Дени билан 45 йилга кўнка (отлар билан ҳаракатланадиган бир вагонли транспорт воситаси) йўли қуриш ҳақидаги шартнома имзолади.

Э. Дени ўз хуқуқини «Тошкент Трамвай» Бельгия аноним жамиятига топширди. Шаҳарда кўнка 13 йил фаолият кўрсатди ва икки йўналиш бўйича ҳаракат қилди. Биринчи линия 1901 йил 30 мартда, иккинчиси 1903 йил 5 апрелда очилди. Унинг умумий узунлиги 9 верст 90 сажен йўл бўлиб, 30 вагон, 170 хизматчи ва 230 оти бор эди. 1900 йилда ташилган йўловчилар 1089 минг нафар одамни, 1909 йилда эса 4 843 407 нафар одамни ташкил этди.

Кўнка темир йўл вокзалидан “эски” шаҳардаги бозоргача ва Романовская кўчасидан (ҳозирги Буюк Турон) “янги” шаҳардаги Сергиев черковигача (ҳозирги Ҳ.Олимжон майдони) хизмат қилган.

1907 йил 27 августда шаҳар думаси Тошкентда электр трамвай ўтказишга “Тошкент Трамвай” Бельгиянинг жамияти билан шартнома тузишга қарор қилди. 1908 йил сентябрида мазкур шартнома янги линиялар очишни кўзда тутувчи режалар билан тузилди. Концессия муддати 45 йил эди. 1926 йилда шаҳар “Тошкент Трамвай» Бельгия жамиятидан трамвай сотиб олиш хуқуқига эга эди.

1910 йил 17 августда Куропаткин (ҳозирги Лохутий) ва Гогол (ҳозирги Я.Ғуломов) хиёбонлари оралиғидаги жойда электр станцияси биносига асос солинди. Техник назоратни мухандис В.С. Гейнцельман олиб борди.

«Гудбай, Трамвай!»

Дунё табиат учун зарарли углеводород газлари тарқатадиган ёнилғи билан юрувчи транспортлардан холос бўлиш ғоясини илгари сураркан, электр ёрдамида юрувчи трамвайлар тағин замонавий аҳамият касб эта бошлади.

Европанинг ривожланган мамлакатларида янги-янги трамвай линияларининг ишга тушаётгани, электромобил саноати бунга далил. Бироқ, 2016 йилнинг мартида Тошкентда трамвай транспортига чек қўйилди.

Совет даври ва мустақилликнинг 25 йили мобайнида Тошкент манзарасининг ажралмас қисми бўлган трамвай қатнови 2016 йилнинг 28 мартида Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов тарафидан бекор қилинди.

Ботир Ражабов,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 август 2017
Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би ...
2 апрел 2016
Эндиликда Ўзбекистонда айғоқчилик қилиш учун СНБа ёлланиш шартмас, аҳоли кўп тўпланган жойларда бирор одамнинг давлатга қаршилигидан гумонингиз бўлса кифоя. ...
4 октябр 2016
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар ...
16 декабр 2016
Конституцияда президент фақат икки марта сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланганига қарамай, Ўзбекистоннинг марҳум раҳбари 25 йил давомида лавозимидан кетмай, ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...