Вақт машинаси
26 апрел 2017

26 апрел – Тошкентда ер қимирлаб Ўзбекистон пойтахтининг катта қисми вайрон бўлган эди

1966 йил 26 апрель куни Тошкентда тонгги соат 5дан 22 дақиқа 53 сония ўтганда Рихтер ўлчови бўйича 8 баллик, магнитудаси 5,3 га тенг зилзила рўй берган эди.

zem5
Зилзила тонгги соат 5:22 да рўй берган эди

Зилзилашуносларга кўра, зилзиланинг вайрон этиш кучи ўта қудратли бўлган.

Шаҳарни тўла вайрон этилишдан фақат зилзила ўчоғи 8 километр ер остида бўлгани сақлаб қолгани айтилади.

Шунга қарамай, ўша пайтдаги Ўзбекистон ССР пойтахти марказининг камида 10 квадрат километри вайрон бўлгани ҳақида маълумот бор.

Ўша давр расмий маълумотига кўра, 2 миллион квадрат метр уй-жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва жамоат овқатланиш шaҳобчалари, 26 коммунал хўжалик, 181 таълим муассасаси, 36 маданият ташкилоти, 185 тиббий ва 245 саноат бинолари вайрон бўлган. 78 минг оила ёки ўша пайтда Тошкентда яшаётган бир ярим миллион аҳолидан 300 мингдан ортиқроғи уйсиз қолди.

СССР ҳукумати ва иттифоқдош давлатлар мадади билан Тошкент 1968 йилга келиб тўла тикланди. Тошкент тубдан янгидан қурилган мегаполисга айланиб, аҳолиси сони 1,5 баробарга кўпайди.

Айни пайтда бутун собиқ СССРдан ҳар хил одамлар зилзилани бартараф қиламан деб келиб ўзи қурган уйда ўзи яшай бошлагани ҳам иддао қилинади.

Айтилишича келганлардан 70-80 фоизи Тошкентда қолиб кетган ва ерли халққа жуда кам иморат қуриб берилган.

Шу боис Тошкентнинг ўша пайтдаги этник таркиби 51 фоиздан кўпроқ русийзабон бўлиб қолгани айтилади.

Совет газеталари зилзила ҳақида

rasm1224Жумладан, «Совет Ўзбекистони» газетаси, 1966 йилнинг 30 апрел сонида, «Зилзила оқибатларини тугатиш республика ҳукумат комиссиясида» сарлавҳаси остида айрим маълумотлар келтирилган.

Жумладан, «ер қимирлаган пайтдан буён 2722 оила шикастланган уйлардан» … «вақтинча қариндош уруғларининг уйларига» кўчирилгани, «шикастланган кўпгина уйларнинг ҳовлиларида вақтинча яшаш учун чодирлар» ўрнатилгани» шунингдек «1000 оила янги уйларга кўчирилиши» режаланаётгани айтилган.

Шунингдек, газетада «СССР Қизил крест ва Қизил ярим ой комитети президиуми» табиий офатдан зарар кўрган Тошкент шаҳри аҳолисига 100 минг сўм ажратиш ҳақида қарор чиқаргани билдирилади.

«Совет Ўзбекистони»нинг 1-май сонида эса Ўзбекистон ҳукумати (ЎзбССР КП МК, Олий совет президиуми ва Министрлар Совети)нинг 1 май байрами муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисига, бугунги кунларни эслатувчи оҳангдаги баландпарвоз мурожаати босилган.

Газетанинг айни сонидан «Тошкент истиқболи» сарлавҳаси остида, «СССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари, зилзила оқибатларини тугатиш Ҳукумат комиссиясининг раиси И.Т. Новиковнинг айтганлари» босилган.

Унинг сўзларига кўра, 1-май арафасида «бошпанасиз қолган оилаларнинг учдан бир қисми бошқа жойларга кўчирилган», СССР амалдори ўз «айтганлари»да ўша «бошқа жойлар» қаер эканигига изоҳ бермаган.

Газетанинг 4 май сони бош сарлавҳасида ҳам, Москва Қизил майдонидаги 1-май паради ҳақидаги Р. Я Малиновский нутқига кўзимиз тушади.

Тошкент зилзиласи ҳақидаги «Тошкентни қайта қурамиз» сарлавҳали материалэса бу сафар саҳифанинг энг пастида майда ҳарфларда берилган.

Газетанинг 4 май кунги сонида, яъни зилзиладан қарийб ўн кун ўтиб, СССР Саркотиби Л.И Брежнев ва бошқа ҳукумат вакилларининг фожеада ҳалок бўлганларга ҳамдардлик таъзияси босилган.

Газетанинг айни сонида, Фарғона водийсида юз берган 5-6 бал атрофида зилзила бўлгани ҳақида ҳам тафсилотларсиз кичик бир хабар берилган.
Ўзбек газеталарининг Тошкентда даҳшатли зилзила юз берган даврдаги сонларини ўқиркан, уларда шаҳарликларни ҳашарга чорловчи, ҳукумат сиёсатини мадҳ этувчи ва фактлардан кўра мафкура ва қуюқ пафосга йўғрилган мақолаларни кўрамиз.

Гўё Тошкентда даҳшатли зилзила юз берган 1966 йилдан буён, чорак аср давомида ўзбек ҳукумати сиёсатида ҳеч нарса ўзгармагандек таасурот қолдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 май 2016
«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партия «ёшларни ёт ғоялар, бузғунчи кучлар, мафкуравий таҳдидлардан авайлаб-асраш»га қаратилган саъй-ҳаракатларини тобора авж олдираётгани ...
5 май 2015
Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.  Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги ...
12 ноябр 2015
Бугун 12 ноябр куни эрталаб 21 йил қамоқда бўлган, 4 марта раскрутка қилинган таниқли мухолифатдаги сиёсатчи Мурод Жўраев озод ...
9 март 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
Блоглар
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...
17 июл 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раҳбарларидан бирортаси президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар фаолияти танқидига қарши очиқ муносабат ...
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...