Вақт машинаси
23 март 2016

23 март – „Сингапур мўжизаси“ни яратган Ли Куан Ю вафот этган кун

Унинг бошқаруви даврида, Сингапур иқтисодий қашшоқ ва қолоқ мамлакатдан дунёнинг энг бой давлатларидан бирига айланди.

Ли Куан Ю авторитар ислоҳот-сиёсатчиси сифатида машҳур. 25 йил аввал мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон ҳам айни шундай лидерга муҳтож бўлган эди.

«Коррупция ҳокимиятнинг барча қатламларига, ҳукумат раҳбаридан тортиб, майда амалдорларгача сингиб кетаркан, муаммо айниқса чигаллашади. Тозалаш ва дезинфекцияни энг юқоридан бошлаш лозим, системали тарзда албатта энг пастга қадар», деган эди Ли Куан Ю коррупцияга қарши кураш ҳақида.

«Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли одамлар уни тарк этади“.

„Биз мунтазам ўзимизнинг ёш лидерларимизни етакчи ўринларга кўтардик. Тажриба ва ишонч орттиргач, улар энг уддабуррон рахбарлар бўлиб етишишди“, деган эди Ли Куан Ю ўзининг кадрлар сиёсати ҳақида.

1959 йили ҳокимиятга келганида ва кетганидан сўнг ҳам, сингапурлик Ли Куан Ю ўз оиласи даромадини ошириш билан шуғулланмади, у ўзидан фаровон бир мамлакат шаклида хотира қолдириш учун меҳнат қилди. 2015 йилнинг 23 март куни у 91 ёшида вафот этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2016
Eltuzга мактуб йўллаган жиззахлик талаба 10-15-феврал кунлари Педагогика ва Политехника институтларида якунига етаётган имтиҳонлар жараёни ҳақидаги кузатувларини шундай баён ...
15 март 2016
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон камида 34 кишининг умрига нуқта қўйган Анқара портлашларидан сўнг «терроризмни тиз чўктириш»га ваъда берган ...
6 июн 2017
Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 6 июн куни УЗ24 нашри хабар берди. Хабарларда ...
8 январ 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...