Видео
5 апрел 2015

Ўймоқ ўйини

Бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз, мухолифатчилар ва оддий фуқаролар ҳам одатда ҳокимиятдан адолат ва ҳимоя издашади, – улар шунчаки ҳокимият йўқ жойлардан – прокуратура, суд, милиция, сенат, президент маҳкамасидан қидиришади. Бари беҳуда.

Агар бунга қаттиқроқ жаҳд қилишса, ҳатто уларни Жиноят кодексининг 159-моддаси – Ўзбекистон республикаси конституцион тузумига тажовуз қилишда айблашлари ҳам мумкин, бу ҳам тез тез учраб туради.

Мен уларни койимоқчимасман, шунчаки бир ҳақиқатни тушунтирмоқчиман, Ўзбекистонда барча ҳокимият шоҳобчалари халқдан ажратилган, бироқ бир биридан эмас.

Мен бугун бунинг бари аслида қандай тузилганини кўрсатмоқчиман. Албатта, бу менинг фикрим, кимдир бунга эътироз билдириши мумкин, бироқ Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг сийрати ўймоқ ўйинига жуда ўхшаш.

Мана менинг олдимда учта бўш стакан, Ўзбекистондаги учта ҳокимият шоҳобчаси – қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти. Эътибор беринг, барча стаканлар бўш – у ерда шунчаки ҳокимият йўқ.

Менинг қўлимда эса шарча, бошқа майда фирибгарларники каби поролондан эмас албатта, темирдан.

Уни бўш стаканлардан бири остига қўйиб стаканларни аралаштирамиз. Аралаштирамиз, аралаштирамиз… Энди, шарни қаердалигини топинг?

«У қўлда!» – жуда ақлли жавоб қилди «Шут me» жамияти аъзоларидан бири.

Мен бунга қўшимча қилиб, стаканлар ҳам – ҳокимиятнинг барча учта шохи ҳам битта одамнинг қўлида эканини айтмоқчиман.

Улар ҳеч ким билан бўлашилмаган. Ҳокимиятни англатувчи шар, унинг ҳохиши билан бир биридан ўтиб вақтинча ҳар қандай стакан остида пайдо бўлиши мумкин, ва биз кўришни истаган жойда ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин.

Бошқа томони, агар эътибор берган бўлсангиз, шаримиз темирдан – рахбарларимиз мақтанганидек, бизда кучли ҳокимият бор, гарчи аслида жамият кучли бўлиши керак, афсуски бизнинг истагимизга зид тарзда у анча заиф.

Акса ҳолда ҳар қандай содда одам ҳам ҳокимиятдаги бу фирибгарларнинг ўйинларини фош қилган бўларди.

Қудрат Бобожонов

Тағин ўқинг
25 март 2020
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар аниқлангани ортидан карантин жорий қилиниши муносабати билан ижтимоий тармоқларда вирусга қарши челленж бошланиб кетди. ...
25 январ 2023
Йил бошида Германияда компаниялар фаолияти ва уларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда атроф-муҳит учун оқибатлари билан боғлиқ янги қонун кучга кирди. ...
26 апрел 2018
Оҳак зарраларидан кўзлари шикастланган, давлат тўнтаришида айбланиб қамалган 28 ёшли тошкентлик блогер ва ёш олим Акром Малик ҳамон қамоқхона ...
18 феврал 2022
Мана февралниям белини синдирдик. Яна 15 кун чидаб берсак баҳор келади. Балки кўклам келса президентга мақтов ëзадиган маддохлар баҳор ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...