Видео
11 апрел 2015

Сочи Олимпиядасида бечора гастарбайтерлар ҳақида эсланг

Қудрат Бобожон

Улар, президент Каримов нафратлангани ва дангасалар дея атагани, уларни овлашган, лагерларга, кейинчалик қайтиш чиптаси эвазига меҳнатга мажбур этишган пайти бошқа давлат раҳбарлари каби ҳимоя қилмагани учунгина эмас, шунча кўргиликлардан сўнг уларни унутишганлари учун ҳам шарафсиздир.

Хьюман Райтс Вотч халқаро ташкилоти ўз ҳисоботида Олимпия тайёргарлик ишлари пайтида Россия ҳукумати томонидан кўплаб қонунбузарликлар содир этилганига мисоллар келтиради.

Ҳисоботга кўра, Олимпиада ва бошқа Россиянинг йирик қурилиш лойиҳалари, сўнгги пайтларда, меҳнат мигрантлари кучи билан амалга оширилмоқда, уларни кўпинча шафқатсиз эксплуатация қилишмоқда.

Олимпиададаги тағин бир ўзбек изини, героин барони, Ўзбекистондан бўлган авторитет ҒафурРаҳимовдир. Америка телеанали АВС, унинг «пул қоплари» эвазига Марказий Осиё мамлакатларини Россия номзодини қўллашга кўндирган.

Сочи Олимпиадаси нарҳи бўйича ҳам энг қиммат ҳисобланади. Сиёсатчилар – бошқа қишки олимпиадаларга 2 миллиард атрофида сарфланган бир пайтда 52 миллиард евро ҳарж қилинганини ҳисоблашган. Муҳолифатчи ва собиқ Россия ҳукумати раҳбари Борис Немцовнинг ҳисоб китобларига кўра, бу пулнинг 30 миллиарди ўғирланган.

Бироқ ташкилотчилар қурувчи-мигрантлар ҳақини беришда ҳасислик қилишган. Айни пайтда уларнинг деярли барчаси, иш берувчилар уларни кунига 12 соатдан, икки ҳафтада бир дам олиш куни билан ишлашга мажбур этишган, уларнинг ҳужжатларини, жумладан паспортларини тортиб олишган.

2013 йилнинг ёзида москва милицияси меҳнат муҳожирларига нисбатан, уларнинг нославян кўринишидан келиб чиқиб дискриминацион кампанияни бошлади.

Бир неча минги қамоққа олинган. Уларнинг айримлари озод этилган, бошқалари ҳайдалган.

Бир неча юзлаб ушланганларни чодир лагерларига олиб кетишган, у ерда ноинсоний муносабатларга солинишган.

Нолегал меҳнат муҳожирларини ушлаш ва депортация қилиш кампанияси, Россиянинг бошқа минтақаларига ҳам ёйилган, уларни концентрацион лагерларда сақлашган, кейин эса қурилиш ишларига, жумладан Сочига жўнатишган.

«Медиа ва расмий шахслар томонидан ксенофоб риторика тарзидаги ушбу кампания, ултрамиллатчи гуруҳлар зўровонлигининг авж олишига ёрдам берди», дея таъкидлашади Хьюман Райтс Вотч вакиллари.

Константин Эрнст – очилиш маросими бош продюсери, Россия олимпиадасини ташкил этишдаги бутун тайёргарлик ишларини, фақат Россиягагина ҳос бўлган катта бир уруш ҳаракатларига қиёслайди, присущими только России.

Агар бу урун бўлса, унда кимга қарши?
Агар улар ғолиблар бўлишса, у ҳолда кимнинг устидан?
Агар бу уруш бўлса, биз унинг қурбонлари – юзлаб эрксиз ишчилар, юзлаб ҳақсиз гастарбайтерлар ҳақида эсламаймизми?

Тағин ўқинг
21 июн 2023
Дунëдаги илк бошқарув тизими ғор даврида бўлган. Қабила оқсоқоли қўтосни ушлай олмай қочириб юборган овчининг ўзини қозиққа ўтқазиб, гулҳанда ...
8 сентябр 2018
Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон «Элтуз» мухбири билан ...
16 декабр 2016
«Халқ билан фикрлашган одам кам бўлмайди», дея мулоҳаза қилди «Ўзбекистон овози» газетаси (13.12) сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилни ...
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...