Видео
14 декабр 2015

Жиззахлик хамширалар кўча тозалашга жалб қилинмоқда

rasm607
Малоҳат Эшонқулова
Eltuz.com

Улар “Дўстлик” туман соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари эди.

Дам олиш куни бўлишига қарамай улар, эрта тонгданоқ М-39 магистрал йўлининг Сирдарё чегарасидан то Пахтакор туман ҳудудигача бўлган юзлаб километр масофадаги йўл ёқасини тозалаш, супуриб-сидириш ишларига жалб этилганишганди.

Интервью – Дўстлик туман бирлашган шифохонаси нервопотологи Рисолот опа билан суҳбат

Ободонлаштириш ишларида кўмаклашишга “Ўз ҳоҳишимиз билан чиқдик” ниқоби остидаги ушбу “ҳашар” Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери давом этмоқда.

Тиббиёт – ўта нозик ва мураккаб соҳа, инсон саломатлиги, ҳаёти учун муҳим касб.

Бироқ, ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида пахта йиғим-теримидан қайтган шифокорлар ҳаял ўтмай “ободонлаштириш бошқармаси ходимларига айлантирилди”

Инсон ҳаёти билан курашаётган тиббиёт ходимининг руҳияти тиниқ ва жисмонан бардам бўлиши, чарчоқ унга бегона бўлиши лозим.

Бизни ўйлантирган яна бир нарса, модомики, тиббиёт ходимлари деҳқонларнинг ўрнига пахта терар, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ўрнига йўл ёқаларини тозаларкан, у ҳолда юқоридаги соха ходимларининг давлатдан оладиган маоши қанча?

Бу қўшимча ишлар учун тиббиёт ходимларининг оладиган иш ҳақичи?

Ўзбекистон ҳукумати тиббиёт ходимларига беморнинг саломатлигига масъул бўлганлиги, касалларни даволагани учун ойлик маош тайинлайдими, ёки пахта юмушларидаги иштироки, йўл четларини тозалаганига ҳақ тўлайдими?

Шифокорларнинг маҳаллий ҳокимият томонидан ободонлаштириш бошқармаси ходимларига айлантирилишига оид сиз кўраётган ушбу тасвирлар, Ўзбекистонда ҳеч бир касб эгаси ўз ишига масъул эмаслигидан, турли касб эгалари ўз ишларини уддалай олмаётганлигидан далолат эмасми?

Зеро, бундай “беcпредел”га ҳукуматнинг ўзи изн бериб қўйибди.

Тағин ўқинг
21 апрел 2021
Ўзбекистонда Рассомлар куни муносабати билан бугун – 21 апрель санасида рассом Элсевар дўстлик ҳазили сифатида ҳамкасби рассом Туз расмини ...
28 май 2019
“Шома менинг ёнимга келиб, тиззамга тепди. Мен “Ҳе, онангни…”, деб унинг устига қараб юрдим. Шома столи ортига қочди ва ...
23 феврал 2024
Шу кунларда баҳорга зорман, Шаффоф, ёрқин куй тилар кўнгул. МС: Ўғлон қистонор, тут вохтинда пишар. Ҳали қолливоч қонотиндо қой гатиради, Бир сури ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ошдики, асло камаймади”. Бу ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...