Асосий мавзулар
30 май 2016

28 май – маҳкум ўзбек журналисти Солижон Абдураҳмонов 66 ёшда

«Ўзбек ҳукумати зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз, 10 октябр куни сиёсий мотив билан қамоққа ҳукм қилинган мустақил журналистни озод қилиши керак» дея баёнот берган эди ўшанда Хьюман Райтс Вотч.

Бугун эса Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси ноҳақ қамалган ўзбек журналистини унинг туғилган куни, 66 ёшга тўлиши муносабати билан эслади.

«Жаноб Абдураҳмонов Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақолпоғистон бўлими аъзосидир. У бир қатор оммавий ахборот воситаларида, жумладан UzNews.net, «Озодлик Радиоси», «Америка овози», ва Уруш ва тинчликни ёритиш иниститути (IWPR) нашрларида социал, иқтисодий ва инсон ҳуқуқларининг бузулишига оид мақолалари билан қатнашиб турган.

2008 йилда жаноб Абдураҳмонов ҳибсга олиниб, гиёхванд моддалари буйича айбланиб, 10 йил муддатга қамалган. Халқаро ташкилотлар ва кўплаб ҳукуматлар уни озод этишга чақириб келмоқда» дея ёзади Американинг Тошкентдаги элчихонаси бугунги хабарида.

Бироқ, журналист машинасига гиёҳванд ташланиб қамоққа олинганидан буён ўтган саккиз йил давомида Ўзбекистондаги очиқ жамият, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, халқаро ва дипломатик идораларнинг журналист ҳимоясига қилган чиқишлари жавобсиз қолди.

Ўтган давр бу режимнинг эркин овозларни бўғишдан бошқа нарсага ярамаслигини намойиш қилди.

2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси Солижон Абдураҳмоновни юксак халқаро мукофотга тақдим этди.

Бу тантанали маросимда ҳам на Солижоннинг ўзи, на да унинг қариндошлари иштирок эта олишмади.

Германиянинг Шорндорф шаҳрида ўтган 2014 йил учун Сўз ва матбуот эркинлиги мукофоти лауреати бўларкан мукофотни унинг ҳориждаги ҳамкасблари қабул қилиб олишди.

Бу мукофот Солижоннинг бошқа сафдошлари учун шарафли эди.

Бироқ, аслида экологик фалокат зонасида жойлашган олис Қорақолпоғистоннинг оғир муаммолари, аччиқ дардларини дунё ҳамжамиятига етказгани учун қамоқда қолаётган журналистнинг халқаро миқёсдаги бу эътирофи ҳам ўзбек режимининг бузуқ онгида ҳеч бир ўзгариш ясамади.

Ўзбекистон – журналистика йўқ бўлган мамлакатдир, зотан фикр эркинлиги бўлмаган жойда журналист ишини тасаввур қилиш қийин. Гарчи бу ерда расмий цензура бўлмасада, ҳар қандай нашр муҳаррири ва журналисти, ўз ўқувчисига тўғри ва ҳалол муносабат ва жамиятдаги муаммоларни очиқ муҳокама этиш мумкин эмаслигини билади.

Касб сифатида журналистиканинг йўқ қилиниши, Солижон Абдураҳмонов каби журналистларни осонгина қамоққа жўнатиш муминлиги боис юз берди.

Қўрқув ўрнаги ўзбек жамиятига аллақачон сингдирилган ва иш бермоқда, демак бу, сўз эркинлигини талаб қилганлар умуман эркидан маҳрум бўлишини эслатиш учун ҳам, Солижон турмада қолиши лозимлигини англатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 август 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
28 сентябр 2023
Бугунги мавзуимиз кўпчилик кутаётган, боғчаларга тарқатилган дори боис болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ муаммоларга оид. Бироқ воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири ...
11 май 2020
Бир манзара ҳеч эсимдан чиқмайди. Адашмасам, 1996 йиллар эди. Ўрда бозорида пайпоқ оламан деб, расталар оралаб юргандим. Бир жойда ...
6 январ 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...