Видео
6 июл 2016

Видео: «Тошкент синдроми»

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага туширилди. Бу ҳисобот дунёнинг 188 мамлакатини ўз ичига олган.

Трафикинг – одам савдоси билан боғлиқ жиноят. Унинг қурбонлари жазо таҳдиди остида меҳнат қилишга мажбур.

Бу ҳақда мақола чоп этилгач, Eltuz.com нашрига жуда кўп салбий изоҳлар кела бошлади. Уларда кўпчилик американи сўкмоқда, бундай рейтинглар ҳасад туфайли экани айтилиб “пиндос”ларга мамлакат ички ишига аралашмаслик маслаҳат берилмоқда.

Айримлар эса болаликда пахта теришганини носталгия билан эслашади.

«Ҳозир 17 ёшгача бўлган болалар пахтага жалб қилинмайди. 6 синфда ўқиб юрганимда пахтага олишган…» дея ёзди Гулора исмли мухлис.
Уч йилдан буён мактаб ўқувчиларининг пахтага мажбур қилинмаслиги рост. Бироқ, танқидни ёқтирмаётганлар, болаларнинг айни ҳорижликлар танқиди боис теримдан озод қилинганини айтишни исташмайди.

Бунинг янада иснодли томони, на ота оналар, на ўқитувчилар ўз фарзандларини ҳимоя қила олишмаганида.

Бу йил Ўзбекистон рейтинги туширилди. Чунки ҳукумат болалар ортидан катталарни ҳам пахтадан озод этиш йўлида ҳеч нарса қилмади. Аксинча, унинг ўзи мажбурий меҳнат ташкилотчиси бўлиб қолмоқда.

Қудрат Бобожон,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2019
Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, ...
15 октябр 2018
Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда ...
29 январ 2020
Ўзбекистонлик олима Гулсара Шерматова ижтимоий тармоқда қолдирган 28 январь кунги постида «чет эллардаги юқори малакали PhD унвонига эга кадрларнинг» ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...