Видео
10 сентябр 2016

Судга мурожаат этинг ёки Жодугар Шавкат эртаги (видео)

Сенат мажлиси ўтган куннинг эртаси, 9 сентябр куни, Фейсбукда «Конституция бузулди! Судга мурожаат этинг!» гуруҳи пайдо бўлди.

Айни саҳифа ташаббускорлари фейсбукдаги гуруҳ саҳифасига Ўзбекистон республикаси Конституцион суди телефонларини кўрсатишган.

«Ўзбекистон республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Конституцияга зид тарзда президент бўлди. Шу муносабат билан биз судга шикоят этиш акциясини бошлашга қарор қилдик» дея гуруҳ мақсади баён қилинган.

Янги ижтимоий гуруҳ ўз мақсадига, яъни Ўзбекистонда ҳокимиятни узурпация қилган Шавкат Мирзиёевни судга тортиб, жазосини беришга эриша оладими йўқми номаълум.

Бироқ гуруҳ ташаббускорлари тармоққа қўйган илк сатирик филмни ҳозирдан томоша қилиш мумкин.

Бир вақтлар Озарбайжон киностудиясида ишланган, ўзбек тилига қойилмақом таржима қилинган «Аловиддиннинг сеҳрли чироғи» филми мотиви асосидаги бу пародия «муштумзўрлиги билан ном қозонган Шавкат Мирзиёевнинг тахтга келиши» ҳақидадир.

Филм ижодкорлари шундай савол қўяди: бош вазирга конституцияни топташ изни сеҳр жоду ёрдамида берилдими ёки «Мирзиёевнинг Россиядаги суянган тоғи» ёрдамидами?

Бу саволга жавобни гуруҳ иштирокчиларига Ўзбекистон Конституцион суди раиси бериши керак.

Филмнинг Youtube каналидаги манзили: https://youtu.be/6-XekK8QJck

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июн 2017
Туркия президентининг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчелик (Ramazan Özçelik)нинг бошидан ўқ узилган жасади Ўзбекистон ватандоши Фарида Байрамованинг ...
11 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Бугунгача олинган маълумотларга кўра, Арамаис Авакян ва унинг 4 нафар ўртоғига “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз ...
19 январ 2016
Етти йилдан буён қамоқда қолаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов оғир аҳволда Сангородга ўтказилган. Бу ҳақда Eltuzга маҳкумнинг ҳамкасби ...
9 март 2016
Оқ «Матиз» минган 50 ёшли тошкентлик киракашнинг Милана исмли ўз мижозини зўрлаш мақсадида тишлагани ҳақида Фейсбук гурухида тарқалган хабар ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...