Асосий мавзулар
8 ноябр 2016

Арамаис Авакяннинг онаси: «Биз энди Ўзбекистонда қола олмаймиз»

7 ноябр куни Арманистон республикаси Омбудсмани Арман Татоян Ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев номига мактуб йўллади.

Бу арман омбудсмани томонида узбек расмийларига йулланган учинчи мактубидир. Eltuz.com манбаларига кўра уларнинг биринчиси 6 январда, иккинчиси 23 июнда жўнатилгани маълум.

Мактубда Татоян, шу йилнинг бошида диний экстремизм ва қўпорувчилик каби оғир айбловлар билан озодликдан маҳрум қилинган жиззахлик фермер Арамаис Авакяннинг ишини қайта кўриб чиқиш ҳакида сўз боради.

press-conferans
Фото: Еревандаги матбуот анжумани

4 ноябр куни эса Арманистоннинг Ереван шахрида Ереванда Ўзбекистонда диний экстремизм ва қўпорувчилик каби оғир айбловлар билан 7 йилга озодликка маҳкум қилинган Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ишига оид матбуот анжумани ўтган эди.

Айни анжуманда Арамайснинг онаси Флора Сакунц хам қатнашди.

Арманистондаги қатор Инсон Ҳақлари химояси ташкилотлари ва Очиқ Журналистика клубининг Медиа маркази томонидан ташкиллаштирилган ушбу матбуот анжуманини Озодлик радиосининг арман редакцияси, махаллий Shant Tv телевиденияси ва бир нечта интернет сайтларининг журналистлари ёритишган. Анжуман шунингдек онлайн тарзда интернет сахифаларида ёйинланган.

Анжуман иштирокчилари, Арманистонлик таниқли ҳуқуқ химоячилари Вардан Арутюнян хамда Жанна Алексанян, йиғилганларга Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ва вилоят Миллий Хавфсизлик бошқармаси томонидан қалбаки айбловлар билан хибс олинган фермер Арамаис Авакян иши хақидага гапириб беришди.

vardan-ar
Фото: Еревандаги матбуот анжумани

Сўнгра, Арамаиснинг онаси, Флора Сакунц сўз олиб, 2015 йилнинг сентябр ойидан буён хибсда қолаётган ўғлининг бошига тушган кўргуликлари хақида гапириб берди.

“Ўғлимнинг бор йўқ айби, Жиззахнинг Пахтакор тумани хокими Ғофур Қаршибоевга, ўзининг не не машаққатлар билан барпо қилган балиқ ховузини топширмагани холос. Хоким ўғлимнинг ховузида қанча балиқ борлигидан яхши хабардор эди. Бир неча марта келиб Арамаисдан ховуздаги балиқларнинг тенг ярмини ўзининг таниш тадбиркорига беришни талаб қилган лекин ўғлим унинг бу ноқонуний таклифини рад қилган. Хаммаси мана шундан кейин бошланди” деди Флора Сакунц.

Арамаиснинг онаси, ўғлининг тергов пайтида қийноққа солингани хақида гапирар экан, кўз ёшларини тия олмади.

“Терговда ўғлимнинг қовурғаларини синдиришди. Унинг оёқларининг тиззадан юқориси кўкариб кетганди. Суд йиғинларида у хаттоки ўтиришга қийналарди. Уни ва у билан бирга хибсга олинган 4 нафар ўртоғини 40 кунгача бизга кўрсатишмади, қаерда, қайси изоляторда эканини хам яширишди. Адвокатларимизни хам қўйишмади. Мана шу 40 кун давомида менинг она сифатида қандай ахволга тушганимни тасавур қилинг.. Эски танишларимиз орқали ва каттагина пул эвазига, адвокатимизни ичкарига 10 дақиқага киритишга эришдик бир марта. Адвокатимизнинг ичкаридан олиб чиққан хабари бизни шокка туширди: Арамаис ва унинг дўстлари, қийноқлар туфайли юра олмас холга келган экан!”

Хозир ўзбекистоннинг Қарши шахридаги жазони ижро этиш муассасаларидан бирида 7 йиллик жазо муддатини ўтаётган Арамаис Авакяннинг онаси, Арманистон рахбарларига қарата мурожат қиларкан, уларни Ўзбекистон хукуматига босим ўтказишга чақирди.

“Арманистон хукумати рахбарларидан ўтиниб сўрайман: ўғлимни қийноқлардан ва ноҳақ қамоқ жазосидан қутқаринг!” деди Флора Сакунц.

Таниқли ҳуқуқ химоячиси Вардан Арутюняннинг айтишича, Арамаис Авакян Ўзбекистон фуқароси бўлсада, унинг армани миллатига мансублиги Арманистон хукуматини хавотирга солади.

«Арманистон ўз миллатдошларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ва унинг бунга мажбурияти бор. Республика Ташқи ишлар вазирлиги миқёсида ҳукумат хар доим Арамаис билан боғлиқ бўлган вазиятга аралашиб келди. Бироқ, негадир Арманистоннинг бу харакатлари хозиргача унчалик самара бермади» деди таниқли хуқуқ ҳимоячиси Вардан Арутюнян.

Хуқуқ ҳимоячиси шунингдек Арамаис Авакян онасининг Арман ҳукуматига шахсан мурожатидан кейин вазият ўзгариши мумкинлигини айтди.

«Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўлимидан кейинги сиёсий вазиятнинг ўзгариши ва Сизнинг Арманистон ҳукуматига бевосита мурожатингиз туфайли, ҳукуматимизнинг Арамаис Авакян иши бўйича бундан кейинги харакатлари анча таъсирчан бўлади деган умиддаман» деди Вардан Арутюнян, Арамаиснинг онаси Флора Сакунцга қарата.

Анжуманда қатнашган яна бир таниқли арман хуқуқ ҳимоячиси Жанна Алексаняннинг фикрича, Арманистон обудсмани ва бошқа Арманистондаги бошқа турли нуфузли ташкилотларнинг Арамаис Авакян иши бўйича шу йилнинг январ ойида Ўзбекистон ҳукуматига мурожати ўзининг ижобий натижасини берган.

«Айнан мурожатдан кейин Арамаис Авакянга чиқарилган хукм бироз юмшади. Суд пайти прокурор армани фермер учун 18 йил сўраган бўлсада, судья уни 7йилга хукм қилди. Қўпорувчилик, Конституцион тузумга тажовуз хамда диний экстремистик ташкилотларга аъзолик каби оғир айбловлар учун 7 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Ўзбекистон учун кутилмаган холат», – деди хуқуқ ҳимоячиси Жанна Алексанян.

Ислом Каримов вафотидан кейин, президентлик вазифасини вақтинчалик бажарувчи республика Бош вазири Шавкакт Мирзиёев, Арамаис Авакян ишига дохил бир нечта амалдорни мансабларидан бўшатди. Улар ичида, армани фермернинг бизнесини тортиб олмоқчи бўлган Пахтакор тумани хокими Ғофур Қаршибоев ва фермер устидан очилган жиноий ишни назорат қилган шахар прокурори хам бор.

Арманистоннинг Ереван шахрида ўтган бу матбуот анжумани ташкилотчилари, мамлакат Омбудсмени билан хам боғланишди.

Матбуот анжумани иштирокчиси журналист Ануш Мартиросяннинг айтишича, Омбудсмен вакиллари Ўзбекистонлик хамкасбларига янги мактуб хозирлаётганликларини айтишган.

«Умид қиламанки, Арманистон хукуматининг вакиллари адолат қарор топиши учун хамма нарсани қилишади ва Арамаис тез кунларда озодликка чиқади» дейди журналист Ануш Мартиросян.

Матбуот Анжуманидан сўнг, Арамаис Авакяннинг онаси Флора Сакунц Арманистон республикаси президентига ёзган мурожатини эълон қилди.

Муражатда, Флора Сакунц ўғлининг мутлақо айби бўлмагани холда, қалбаки айбловлар билан хибсга олингани ва махаллий амалдорлар томонидан унга қарашли балиқ хўжалиги талон тарож қилинганини ёзиб, Ўзбекистон хукуматидан ўғлининг ишини қайта кўриб чиқишлари хақида талаб қилишини сўрайди.

«Бундай адолатсизликдан сўнг, биз Ўзбекистонда ортиқ яшаб қола олмаймиз. Арамаис озодликка чиққач, биз Ўзбекистонни тарк этамиз ва тарихий ватанимиз – Арманистонга кўчиб келамиз» дейди Флора Саунц ўз мурожатининг сўнггида.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 декабр 2016
Табиий газ ва свет берилишини талаб қилиб, магистрал йўлни тўсиб пикет қилган жиззахлик аёллар милиция бўлимларига чақирилиб тушунтириш хати ...
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали «буюк йўлбошчи» тирик эканида газеталаримиз «биз буюк ўзгаришлар ...
30 март 2017
1988 йили Тошкентда бир неча кун давом этган кўргазма томошасига узундан-узоқ навбатга туришганини эслайман. Мен журфакда ўқирдим ва бир ...
19 май 2016
«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг «ўз вақтида қабул қилинган» «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш ...
Блоглар
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...
5 май 2017
Андижонда мактаб ёшидаги болалар ўртасида «довучча бизнеси» авж олди. Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 7-синф ўқувчиси ...