Cатира
3 март 2017

Тарбиячи таҳқирлаган болалар дудуқ бўлиб қолди

Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди.

Тармоқ юзерларидан бири Nigina Aksenova: «Болалар боғчаси/фоҳишахона… бечора болалар, эй худо, уларни тунги меҳмонларнинг қўрқинчли инфекциясидан ўзинг асра», дея ëзди.

Ютубга қўйилган шундай видео ортидан дарғазаб юзерларнинг кўплаб изоҳларини ўқиш мумкин.

«Қандай даҳшатли, бундай исқирт аёллар, норасида гўдаклар ҳаётини ҳавф остида қолдирган ҳайвонларга қандай килиб болаларни ишониб, топшириш мумкин, ахир улар жиноятга қўл уришаяпти. Эй, ўша болаларнинг ота-оналари, бу бағри қуртлар ўз жазоларини олиши учун барчангиз курашинглар!» дея хитоб қилади жумладан Sveta Batirova исмли ютуб юзери.

Тарқалган видеода ҳам Саломат исмли тарбиячининг ёш болакайга пичоқ ўқталиб, уларни силтаб, “тилини ва жинсий аъзосини” кесиб туалетга ташлаш билан таҳдид қилиб кўрқитгани акс этган.

Видеода “тарбиячи опа” каттагина пичоқни ўтмас томонини бола танасига теккизгани ва болани иштонини ечиб таҳқирлагани ҳам тасвирланади.

Тарбиясиз тарбиячилар пичоқ ушлаган аёл олдига болакайларни битталаб олиб келишади… Ҳимоясиз болалар устидан давом этган экзекуцияни томоша қилиш оғир.

Озодлик мухбири суриштирувида аëн бўлишича, таҳқирланган болалар руҳий зарба боис дудуқ ва сийғоқ бўлиб қолишган.

Рассом Туз ўзларига “Болажон” дея ном қўйиб олган ўзбек боғчасидаги даҳшатни тасвирлайди.

Видео: https://youtu.be/XGbFM7t6MIg

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари орасида ўзаро боғлиқлик бор.  ...
10 январ 2020
2020 йил 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида коллеж ўқувчилари Мақсуд Қосимов ва Азизбек ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...