Асосий мавзулар
29 март 2017

Мирзиёевга ҳам куёв, ҳам тансоқчи

Мирзиёевнинг куёви Отабек Шаханов, Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга расмий сафари чоғида ўзбек делегацияси таркибида кўринди.

22-март куни тасвирга олинган президент Мирзиёевнинг Остонага илк расмий ташрифи акс этган видео тасвирларда, унга куёви Отабек Шахановнинг ҳамроҳ бўлганини кўриш мумкин.

5-март куни Ашхободга илк расмий ташрифи чоғида ҳам Туркманистонниг расмий телеканаллари Шавкат Мирзиёевга унинг куёви Отабек Шаханов ҳамроҳлик қилганини тасдиқловчи тасвирларни узатган эди.

Отабек Шаханов президентнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёевани эри бўлади.

Бундан илгари Элтуз нашри Отабек Шахановнинг президент хавфсизлик хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида, ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.

Бироқ куёв бўлмишнинг расмий ташриф чоғи президент Мирзиёевга нимага ҳамроҳ бўлгани, унинг лавозими ҳақида ҳеч қаерда аниқ расмий маълумот йўқ.

Бугун Канадада яшаётган, Мирзиёев табиатини яқиндан биладиган ўзбек журналисти Улуғбек Ашур, президентнинг фақат ўз яқинларини давлат хизматларига тайинлаётгани сабабини бошқаларга ишонмаслиги ва унга қарши компраматлар тайёрланишидан қўрқув туйғуси билан изоҳлайди.

Элтуз нашри шу йилнинг бошида Каримов ўлимидан сўнг, Мирзиёев жумладан, катта куёви Ойбек Турсуновни ҳам юксак лавозим – президент маъмурияти рахбари Зелимхон Ҳайдаровнинг ўринбосари этиб тайинлагани ҳақида ёзган эди.

Видео: https://youtu.be/W7psaznMCQQ

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2016
«Ҳуррият» газетасида Халқаро ёшлар бирдамлик куни муносабати билан эълон қилинган мақолада бугунги кунда дунё ёшлари муаммолар гирдобига ботиб қолгани, ...
20 июл 2016
Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
4 октябр 2017
Швецияда яшаётган 36 яшар Дилобар Эркинзода 3 октябр куни барча ўзбек фаолларини қамалган блогер Бобомурод Абдулла ҳимоясига кенг акциялар ...
Блоглар
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...
9 июл 2018
(фермер хўжалиги ишчисининг ҳикояси) Хоразмлик Ҳасанбой фермер хўжалигида ишлайди. Умри далада ўтган, деса ҳам бўлади. ...