Видео
29 апрел 2017

Тошкент расмийлари Тату фестивалини тўхтатишди (видео)

24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди.

«Like Bar» пойтахтдаги алтернатив диддаги ўзбек ёшлари масканидир. У ерда 7 май куни 4-чи Халқаро Тату фестивали ўтиши керак эди.

Бироқ, клубнинг фейсбукдаги саҳифасида тадбир ташкилотчиларининг фестивал бўлмаслиги ва бунинг учун муҳлислардан узр сўрагани акс этган изоҳ пайдо бўлди.

Саҳифа модератори билан боғланган Элтуз мухбирига аён бўлишича, 24 апрел куни прокурор, милиция, доктор, оқсоқол ва ҳожи акалардан иборат комиссия клуб мутасаддилари билан суҳбат ўтказган.

Улар муайян ёшлар анъанасига айланиб улгурган фестивални ўзбек миллий мафкурасига зид дея топишган.

Уларнинг фикрича “Like Bar” клуби интерьери ва безаклари ўзбек ёшларининг онгини бузади.

Сўнгги бор «Like Bar» клуби Тату фестивалига 2016 йилнинг 16 апрелида ташкилотчилик қилган.

«Ундан илгариги фестивалларга бошқа клублар ҳомийлик қилган», деди Элтуз мухбирига «Like Bar» клуби вакили.

Ўз навбатида клуб эгалари фестивални тўхтатишга қарор беришган.

видео: https://youtu.be/CHjdmweVhZI

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июл 2016
Kun.uz интернет сайти «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, 2016 йил пахта ҳосилини тортиш, тўғри ва тезкор ...
13 январ 2023
Ўзбек киноси шимолдаги «уришқоқ» давлат эмас, балки Гарбдаги тараққийпарвар давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгани қувонарли ҳолдир. Сал олдин ВГИКнинг филиали ...
4 май 2021
“Абдулла Ғарип Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг учинчи қисмини тақдим этади. ...
25 апрел 2018
Ўзбек миллий киносини шакллантирган машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни 87 ёшида оламдан ўтди. Сўнгги соатларда «Элтуз»га маълум ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...