Асосий мавзулар
5 июн 2017

“Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи тақиқланди

«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин қораланди.

Дилфуза Исмоилова. Мажлисдан олинган сурат

Элтуз нашри бундан олдин ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилованинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга қўшиқ ижтимоий тармоқ юзерлари ҳазил мазахига сабаб бўлгани ҳақида ёзган эди.

Айни қўшиқ расмийлар томонидан танқид қилинган мажлисдан ёзиб олинган видеони Сайёд нашри 3 июнь куни эълон қилди.

Мамлакатда номи чиққан хонанда ва продюссерлар чақирилган йиғилиш «Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик санъаткорларнинг асосий фазилатига айлансин» деган ном остида бўлиб ўтган.

“Сен ўзинг сиёсатни тушунмасанг, мамлакатда бўлаётган ислохотларнинг мазмун моҳиятини билмасанг, нима қиласан сиёсат хақида ашула айтиб? Шеър деб бўлмайди ёзган шеърини. Адабиётнинг остонасига энди кириб келган одам ҳам бунақа шеър ёзмайди!” деган мажлисда Ўзбекистон президенти девонининг вакили.

3 июн куни ўтган мажлисда президент девони вакили нутқ сўзлаяпти

Шунингдек, президент идораси вакили, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар ва сиёсат ҳақида қўшиқ айтиш тақиқланмагани, лекин шу хақда қўшиқ айтмоқчи бўлган одам, аввало, раҳбарлар билан маслахат қилиши кераклигини урғулаган.

«Ўзбекконцерт» давлат муасссасаси директори Азамат Ҳайдаров эса ўз сўзида, “рамкадан” чиққан санъаткорларни тақиқлаш сиёсати давом этишини айтди.

“Хурматли хонандалар, халқимизда ҳамма ўз ишини қилсин, деган гап бор. Сиёсатчи сиёсат билан, деҳқон деҳқончилиги билан» деди қатъий оҳангда ашулачиларнинг янги идорасига рахбар бўлиб келган эски амалдор.

Ҳайдаров ўз нутқида шунингдек, «чала шоирларга шеър буюртма қилиб», давлат раҳбари фаолияти билан боғлиқ нарсаларни клипларга монтаж қилиш, ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида, уларнинг тақиқлаш ҳақида гапирган.

Суратда: Минҳожиддин Ҳожиматов, маданият вазири ўринбосари

«Мана шу ишни қилганларнинг тақдири нима билан тугади, ўзларингиз кўрдинглар. Саҳнани соғинганлар қанақа аҳволга тушди? Қанча йиллар саҳнага чиқа олмай юрди. Мана шулар бизга сабоқ бўлиши керак, дарс бўлиши керак. Кўз ўнгимизда бўлди шу нарсалар. Бошқа мамлакатларни мақташлар, айрим нарсаларга учиб, Ўзбекистонни унутиб қўйишлар. Мана шу нарсалар тақиқланади, чек қўямиз!” деди ўз нутқида «Ўзбекконцерт» давлат муасссасасига директори Азамат Ҳайдаров.Йиғилиш ўтаётган залнинг энг четида, хамманинг ортида ўтирган қўшиқчи Дилфуза Исмоиловага сўз берилмаган.

Шу йиғинда қатнашган хонандаларнинг бирини айтишича, тез кунларда Дилфуза Исмоилова линцензиясидан маҳрум этилиши мумкин.

Йиғилишда, “Тўй хизматини давлат тадбиридан устун қўйган баъзи санъаткорлар” ҳам қаттиқ танқид қилинди.

“Концертга сўрапти, худо кўрсатмасин, оғир кунига сўраса, демак бир минут ҳам турмас эканда у одам! Бир постни унга топширадиган бўлса демак унга ишониб бўлмас эканда! Бу ерда гап эгасини топади. Илтимос қиламан сизлардан, ҳалқнинг меҳри, ҳалқнинг ғазаби бу муқаддас нарса бу.

Ўнглана олмайди! Ҳар қанча ҳаракат қилсин, ўнглана олмайди! Бизга халқни севадиган, Ватанга, керак бўлса туриб берадиган, тўйига ишончини алмаштириб кетадиган эмас, асл санъаткорлар керак!” деди йиғилишда қатнашган Ўзбекистон республикаси президенти девонининг вакили.

Бундан илгари қўшиқчи Дилфуза Исмоилованинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бағишлаб айтган қўшиғи интернетнинг ўзбек сегментида катта баҳс, мунозараларни уйғотган эди.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
21 октябр 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
24 май 2021
Литва Бош прокуратураси Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоғи миналаштирилгани иддаоси билан Минскда мажбуран қўндирилиши ва йўловчиларга нисбатан ...
21 сентябр 2016
Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳақида қонун қабул қилиниши ортидан, Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар алманиши кузатилмоқда. Бироқ, экспертлар фикрича ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...