Блоглар
4 октябр 2017

Бобомурод Абдулла ҳимоясига жонли чиқишида ўзбек фаоли кўзига ёш олди

Швецияда яшаётган 36 яшар Дилобар Эркинзода 3 октябр куни барча ўзбек фаолларини қамалган блогер Бобомурод Абдулла ҳимоясига кенг акциялар бошлашга чақирди.

Фейсбукда жонли ёйинлар бошлаган Эркинзода блогернинг айбсизлиги, уни озод қилиш имкони борлиги ҳақида гапирди.

«Бу сўнгги имконият, биздан гина кудуратни йиғиштириб, журналистни озод қилиш учун якдил ва кенг миқёсда ҳаракат қилишимизни, петицияларга имзолар тўплашимизни тақозо этади» деди у.

Бундай истиқболга скептик қараётган бошқа ўзбеклардан фарқли, Эркинзода президентга ва халқаро ташкилотларга ёзиш йўли билан блогерни озод қилиш мумкин, деган фикрда.

Бунга у, 27 сентябр куни Бобомурод Абдуллаев билан бир кунда қамоққа олинган ёзувчи Нурулло Отахоновнинг ижтимоий тармоқда бошланган кенг ҳаракатлар боис қамоқдан чиқарилганини мисол келтиради.

«Бу кунлар» китоби учун 159-да айбланган Нурулло Отахонов Тоштурмага олиб кетилгач, Эркинзода доҳил фаоллар гуруҳи ижтимоий тармоқда уни озод қилиш учун мингга яқин имзо тўплашганди.

1 октябр куни ёзувчи қамоқдан чиқарилди. “Элтуз” мухбири билан суҳбатда у “бунчалик катта ҳаракатлар бошланиб кетишини кутмагани”ни билдирди.

Эркинзоданинг фикрича, бу икки ҳолат бир-бирига жуда ўхшаш.

«Фақат Отахонов китобини ўз номидан эълон қилди, журналист Бобомурод Усмон Ҳақназаров таҳаллусини қўллади», деди у.

Унинг фикрича, иккала ҳолатда ҳам эркин фикр учун инсонни шафқатсиз жазолашмоқчи.

«Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев? Айтинглар, қўша-қўша қасрлар қурдими, ёки миллион-миллион пулларни ўғирладими? Ёки мазлумларни қамоқларда қийнаб ўлдирдими, Конституцион тузумга тажовуз қилиб?» деди у ўз жонли ёйинида.

Эркинзода 159-да айбланадиган маҳкумга нисбатан терговда қандай қийноқлар қўлланиши мумкинлиги ҳақида гапираркан кўзига ёш олди.

«Ҳозир мен учун гапириш жудаям оғир тўғриси, ҳудди ўз яқинимни яна бир бора йўқотгандай бўлаяпман», деди у.

Гап шундаки, унинг акаси Искандар Худойберганов ҳам 2004 йили 159-модда Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланиб, аввал ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Бироқ, узоқ давом этган фаоллар курашидан сўнг Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилиниб, Худойбергановнинг жазоси 20 йил қамоққа алмаштирилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2016
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади. ...
12 апрел 2017
1994 йили акам Шуҳрат, укам Ғайрат ва менинг ҳаракатларим натижасида Урганч шаҳрида ташкил бўлган бу телестудияни тугатишга оз-мунча уриниш ...
14 июн 2016
Расмийлар «улкан ютуқлар, мислсиз муваффақиятлар, бунинг натижасида тобора фаровонлашиб бораётган ҳаётимиз» ҳақида эртак тўқиётган бир пайтда оддий ўзбек аёлининг ...
21 май 2016
19 май куни 21 яшар Душанба турғуни Даврон Қурбонов шаҳарнинг 103-нчи митти мавзесида тақиқланган “Исломий Давлат”нинг қора байроғини осганликда ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...